ГУР ТИЛЛАРИ

ГУР ТИЛЛАРИ — нигер-конго тиллари оиласига мансуб тиллар гуруҳи. Гур номи шартли. Товушлар бирикмаси Г. т. кўпчилиги (гурма, гурен, гурунси, гуруба ва б.)да мавжудлиги учун шундай номланган. Гур тиллари волтий тиллари деб ҳам аталади. Гур тиллари Ғарбий Африка, Мали, Нигер, Гана, Того, Бенин, Кот-д-Ивуар ва Буркина-Фасо ҳудудларида Tapqалган бўлиб, қарийб 14 млн. киши сўзлашади (1991). Гур тилларининг юзга яқин тури маълум, улар турли шеваларга эга. Гур тиллари шеваларининг айримлари ҳали ўрганилмаган. Гур тиллари тилшунослар томонидан турлича тасниф қилинган. Ҳоз. Гур тиллари 10 гуруҳга бўлинган, уларнинг бир-биридан фарқи катталиги туфайли ҳар бири айрим гуруҳ сифатида қаралади. Ёзуви лотин алифбоси асосида.


Кирилл алифбосида мақола: ГУР ТИЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУРКИНА ФАСО
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты