ГЎНГХОНА

ГЎНГХОНА — чорвачилик биноларидан чиқарилган гўнгни йиғиш, юқумсизлантириш ва сақлаш учун қуриладиган иншоот; гўнг сақланадиган махсус жой. Гўнгхона гўнг ҳолати, сақлаш муддати, йиғиб чиқариш усули ва иқлим шароитларига қараб турлича бўлади. Оддий Гўнгхона чуқурлиги 1 м, тубининг эни 3—3,5 м, оғзи 4—4,5 м қилиб қазилган ўрадан, гўнг шалтоғи йиғиладиган битта ёки иккита чуқурдан иборат. Транспорт кириб-чиқиши учун бош томони ва охири нишаб қилинган бўлади. Гўнгхона тубига тош ёки ғишт терилади, шалтоқ тўпланадиган чуқурларнинг туби ва девори сув ўтказмайдиган қилинади. Ер ости сувлари юза ерларда Гўнгхона ўрнини паст девор билан ўраб, уни ер бетига қуриш ҳам мумкин. Гўнгхонага гўнг устма-уст солинаверади. Зарур миқдорда фосфорит уни қўшилади, устидан машина, трактор ёки от-арава юргизиб зичланади ва уюм ер бетидан 1 м кўтарилганда устига 10 — 15 см қалинликдан тупроқ солинади. Ёзда вақт-вақти билан сув сепиб турилади. Бунда гўнг яхши сақланади, яхши чириб, сифати ошади.


Кирилл алифбосида мақола: ГЎНГХОНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
ТОШКЕНТ
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты