ГЎШТ ВА СУТ УЧУН БОҚИЛАДИГАН ҚОРАМОЛ ЗОТЛАРИ

ГЎШТ ВА СУТ УЧУН БОҚИЛАДИГАН ҚОРАМОЛ ЗОТЛАРИ — бўрдоқига боқилганда кўп гўшт-ёғ қиладиган, соғин даврида кўп сут берадиган моллар. Буларга абердин-ангус (қ. Абердинангус қорамол зоти), швиц, олатов, Кострома, лебедин, бестужев, симментал каби қорамол зотлари киради. Сигирлари вазни 450—550 кг, буқалариники 800—900 кг. Сигирлари ўртача 2500—3000 кг, айримлари 40005000 кг сут беради. Сутининг ёғлилиги 3,7 — 4,2%. Бу қорамолларнинг гавда тузилиши пишиқ, елини яхши ривожланган. Семиртирилганда 56—58%, ҳатто 60 — 65% (2—3 ёшли бичилган буқалари) гўшт-ёғ қилади. Ўзбекистонда швиц ва олатов зотлари яхши иқлимлашган. Кўпчилик вилоятларда, айниқса, швиц моллари соф ҳолда урчитилиб, маҳаллий зотларни яхшилашда фойдаланилмоқда (қ. Қорамолчилик).


Кирилл алифбосида мақола: ГЎШТ ВА СУТ УЧУН БОҚИЛАДИГАН ҚОРАМОЛ ЗОТЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЎРДОҚИГА БОҚИШ
КОСТРОМА ҚОРАМОЛ ЗОТИ
ГЎШТ УЧУН БОҚИЛАДИГАН КОРАМОЛ ЗОТЛАРИ
ЧОРВАЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты