ИЧ ТЕРЛАМА, қорин тифи — ўткир юқумли касалликлардан бири; бунда бемор иситмалайди, ичи бузилади ва баданига тошма тошади. Ич терлама микроби (ҳаракатчан таёқча)ни немис олими К. Эберт кашф этган, шунинг учун Эберт таёқчаси деб қам аталади.
Ич терлама бутун ер юзида учрайди ва маълум шароитда эпидемия тусини олади. Аҳолининг санитария-маиший шаро-ити касалликнинг тарқалишида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Санитария маданияти паст мамлакатларда Ич терлама кенг таркалади.
Ҳайвонлар И. т. билан оғримайди. Одам И. т. га жуда мойил. Бемор касаллик даврида, баъзан соғайгандан кейин ҳам микробларини нажас (баъзан сийдик) билан чиқаради. Бактерия ташувчилик дейиладиган бу ҳолат касалликнинг тарқалишида маълум роль ўйнайди. Ич терлама б-н оғриган кишилар тузалгандан кейин, уларнинг ўрта ҳисобда 3—5% и 3 ойгача, баъзан бир неча йиллаб бактерия ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Бемор ёки бактерия ташувчи чиқарган Ич терлама микроблари ташқи муҳитда (сув, тупроқ, озиқ-овқат ва б.) т-ра, намликка, офтоб бор-йўқлигига қараб бир қанча вақт тирик туради. Ариқ, ҳовуз, даре сувининг ифлосланиши, шунингдек, сабзавот, ҳўл мева, сут ва б. овқатларга пашша қўниши Ич терлама юқишига сабаб бўлиши мумкин (пашша бемор ёки бактерия ташувчининг нажасига қўниб, унинг зарраларини хартуми ва оёкларига илаштириб кетади). Ич терлама микроблари озиқ-овқатга ифлос қўлдан, сабзавотга нажас билан ўғитланган дала тупроғидан ўтиши мумкин. Қулай шароитда касаллик микроблари сутда ва суюқ овқатда ҳам кўпаяди.
Ич терлама микроблари одам организмига оғиздан (сув, сабзавот, ҳўл мева ва овқат б-н) кириб, ингичка ичакка ўтади ва унинг деворларидаги лимфа ту-гунларида кўпайиб, уларни яллиғлантиради. Лимфа тугунларидаги тўқиманинг ириши (некроз) сабабли ичак деворида яра пайдо бўлади. Ич терлама микроблари аъзо ва тўқималарга тарқалади, улардан баъзиларида яна кўпайиб, янги яллиғланиш ўчокларини вужудга келтиради. Микроблар жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги, кўмик ва буйракларга ўрнашиб олса, сурункали бактерия та-шувчиликка олиб келиши мумкин. Ич терлама микробларининг токсинлари лимфа тугунлари (айниқса, ичак лимфа тугунлари)га, шунингдек, моддалар алма-шинувига ва юрак-томир системасига зарарли таъсир кўрсатади.
Ич терлама юққандан 10—21 кун (инкуба-цион давр) ўтгач, кишининг дармони қурийди, аъзойи бадани оғрийди, жун-жийди, боши оғрийди, уйқуси ва иш-таҳаси йўқолади. Т-раси секин-аста кўтарилиб, биринчи ҳафтанинг охирида 39—40° га етади ва кейин шу даражада туради. Касалликнинг дастлабки даврида беморнинг тили караш бойлаб, оғзидан ёқимсиз ҳид келади, баъзан жигар ва талоғи катталашиб, безиллаб туради, ичи келмайди, корни дам бўлади, бемор лоқайд бўлиб ётади (апатия), териси қўлга иссиқ ва қуруқ туюлади; кейин алахлайди ёки руҳан ва жисмонан тамомила бўшашиб (ҳолати’разм бўлиб) ётади. Касалликнинг 9—12-куни баданида (кўпинча қорнида) теридан салгина кўтарилиб турадиган оч пушти, юмалоқ доғлар (розеола-л а р ) кўринади, улар бармоқ билан бо-силганда йўқолади. Тил қуруқ, икки чети ва учи қип-қизил бўлади, касаллик белгилари рўйирост кўринадиган давр (одатда 2—3 ҳафта) беморнинг ҳаёти учун кўпроқ хавф туғдиради. Бу даврдан кейин касалликнинг асосий белгилари секин-аста сўна бошлайди. Бемор тўла қувватга киргунча камида 4—5 ҳафта ўтади. 100 бемордан 3—5 тасида касаллик қайталаниши мумкин (рецидив).
Беморни даволаш ва парвариш қилиш. Ич терлама бўлган бемор касалхонанинг алоҳида бўлимига ёт-қизилади. Т-раси тушгунига қадар ўтириш ва юришга рухсат берилмайди. Оғзи пахта ёки дока ўралган чўп б-н артиб турилади (қ. Беморни парвариш қилиш).
Ич терламада беморни тўғри овқатлантириш даволаш билан бирдай аҳамиятли. Овқат ичакка зўр келмайдиган, етарли калорияли, витаминли, турли-туман бўлиши керак (сут, қатиқ, қаймоқ,-сариёғ, кисель, ширгуруч, кам ёғ шов-ла, компот, қиймаланган гўшт, қайнатма шўрва суви, пишириб эзилган сабзавот ва ҳ. к. бериш мумкин). Ич юришишига қараб туриш ва зарур бўлса, ҳуқна қилиш керак. Беморнинг идиш-товоғи ишлатилгандан кейин ҳар гал қайнатилади; қолган овқати челак-ка йиғилиб, хлорамин ёки 5% ли лизол эритмалари билан дезинфекция қилинади, беморга тутиладиган тувак ис-сиқ сувда ювилади ва 5% ли хлорли оҳак эритмаси ёки 3% ли лизол эрит-масига ҳўлланган латта билан артилади. Кир кийимлар 3% ли хлорли оҳак эритмаси б-н ҳўлланган махсус халтага йиғилиб, дезинфекция қилинади, сўнг ювилади. Уйни йиғиштириш ва тозалашцан чиққан ахлат ёқилади. Бемор врач назорати остида даволанади. Олдини оли ш. Аҳолининг санитария-маиший шароитини яхшилаш, тоза ичимлик сув билан таъминлаш, сув манбаларини қўриқлаш, умумий овкатланиш корхоналарида санитария на-зоратини амалга ошириш, пашшани қириш ва ҳ. к. муҳим аҳамиятга эга. Тур-мушда санитариягигиена қоидаларига амал қилиш, қайнатилмаган сув ва хом сут ичмаслик, ювилмаган хул мева ва сабзавот емаслик, овқатдан олдин албатта қўлни ювиш, мева, озиқ-овқатни пашша тегмайдиган жойда сак,лаш, ҳожатхонани озода тутиш ва ҳ. к. ҳам муҳим. Бактерия ташувчиларни аниқлаш ва соғломлаштиришга алоҳида аҳамият берилади. Улар сув, сут дўконлари, озиқ-овқат корхоналари, ошхоналар, болалар уйлари, касалхоналарда ишга қўйилмайди ёки ишдан четлатилади. Ичимлик сув билан таъминланмаган жойларда аҳолини эмлаш махсус чоралардан ҳисобланади. Ич терлама билан оғриган беморлар ҳақида врач сан-эпидстанцияга албатта хабар беради, улар ҳисобга олинади, касаллик ўчо-ғида дезинфекция ўтказилади, беморнинг атрофидаги кишилар текширилиб, бактерия ташувчилар аниқланади. Вакцина билан эмланади, умумий санитария чоралари, санитария маорифи кучайтирилади ва ҳ. к.
Ад.: Мусабоев И. Қ., Инфекцион касалликлар, Т., 1980; Мажидов В. М., Инфекцион касалликлар, Т., 1996.
Шоносир Шоваҳобов.