ИЧАК

ИЧАК — одам ва ҳайвонларда овқат ҳазм қилиш системасининг бир бўлими; ҳазм йўли бўлимларга ажралган организмларда (ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, барча умуртқалиларда, жумладан, одам ҳам) ҳазм йўлининг меъдадан кейин келадиган қисми. Асосан, сут эмизувчилар ичаги мураккаб тузилган. Одам Ичак анчагина узун, 4,5—9 м га етади. У, асосан, қорин бўшлиғи ва қисман кичик чанокда жойлашган.

Ичакда овқат узлуксиз ҳаракатланиб ҳазм бўлади, озиқ моддалар қонга сўрилади, ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари нажасга айланади. Ичак девори, асосан, 3 қават. Ички қават — шиллиқ парда, ундаги ҳазм безларидан ҳазм шираси ва шилимшиқ чиқади; шу парда орқали озиқ моддалар қонга сўрилади; бу парда касаллик микробларига ҳалокатли таъсир эта олади. Ичак деворидаги айрим лимфа тугунлари ва уларнинг тўпламлари ҳам микроблардан ҳимоя қилиш вазифасини ўтайди. Ўрта қават — ҳалқа шаклида (ички) ва узунасига (ташқи) ётган силлиқ мускуллардан иборат, улар тўлқин шаклида ҳалқасимон қисқариб (қ. Перистальтика), овқатнинг аралашишига, ҳазм ширасини шимишига ва орқа чиқарув тешигига томон сурилишига ёр-дам беради. Ичак безларидан шира чиқи-шини ва перистальтикани Ичак деворидаги нерв аппарати тартибга солади; овқатнинг нормал кимёвий таркиби хийла ўзгарганда ва айниқса, ичакка зарарли моддалар тушганда Ичак секрецияси ва перистальтикаси ўзгариб, зарарли моддаларнинг суюлишига ва тезроқчиқарилишига ёрдам беради. Таш-к,и сероз қават — қорин пардаси И. қовузлоқларининг сирғанишини осонлаштиради. Қорин пардасидан ҳосил бўлган ичактутқич ёрдамида Ичак қориннинг орқа деворига ёпишиб туради (И. нинг баъзи қисмлари бундан мустасно).

Одамда Ичак анча узун бўлиб, 2 қисм: ингичка ичак ва йўғон ичакдан иборат. Одам ичаги қорин бўшлиғи ва кичик чаноқни тўлдириб туради, жигар ва меъдадан пастда ётади. Олдинги томондан Ичакни катта чарви беркитиб туради. Ичак деворлари қон ва лимфа томирлари, лимфа элементлари, безчалар ҳамда нервларга бой. Ичак фаолияти нерв ва гуморал механизмлар (қ. Нейро-гу-морал регуляция) орқали бошқарилади. Одам ва кўпгина ҳайвонлар И. да турли микроорганизмлар (ичак флораси) бўлади. Ичак касалликларидан аппендицит, колит, проктит, энтерит, энтероколит, ичак буралиши ва Ичак ўсмаси кўпроқ учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ИЧАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЎҒИМОЁҚЛИЛАР
ИБН СИНО
ЛИМФА СИСТЕМАСИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты