ИЧАН ҚАЛЪА

ИЧАН ҚАЛЪА — Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик. Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишан қалъа)дан баланд қўрғонтепага ўхшаб кўринади. Ичан қалъага 4 дарвоза (Боғча дар-воза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилган.

Хоразм халқ меъморлигининг ажойиб обидалари: мадраса, масжид, сарой ва миноралар, асосан, Ичан қалъа да. Ундаги меъморий ёдгорликларнинг яра-тилиш тарихи, асосан, 4 даврга таал-луқли: биринчиси Хоразмнинг қад. давридан то мўғуллар истилоси даврига қадар, бу даврдан Кўқна аркнинг ғарбий девори, қалъа деворининг шим. шарқий бурчагидаги қад. даврга мансуб бурж ва қалъа девори қоддиқлари сакланиб қолган. Иккинчиси Хоразмнинг 1220 й. даги мўғуллар истилосидан кейин тикланиш даври. Бу даврда Сайид Аловуддин мақбараси ва б. маҳобатли бинолар қурилган. Учинчи даври 16—17-а. ларга тўғри келади. Шу пайтда (Абулғозихон ва Асфандиёрхон ҳукмронлик даври) Ичан қалъада Анушахон ҳаммоми (1657), пешайвонли Оқ масжид (1675), Хўжамбердибек мадра-саси (1688) кабилар бунёд этилди, Кўҳна арк истеҳкомлари мустақкамланди, кўринишхона (хоннинг қабулхона-си) қурилди (1686—88). Бухоро билан Эрон ўртасида Хива хонлиги учун бошланган уруш натижасида (18-а. нинг 1-ярми) Ичан қалъа ва, умуман, Хива ш. қаттиқ шикастланди (Хива бир қанча вақт Эронга тобе вилоят бўлиб турди).

Тўртинчи даври 18—20-а. ларни ўз ичига олади. Бу даврда Ўрта Осиё маҳаллий меъморлиги анъаналари асосида масжид, Мадраса, тим ва тоқилар қурилди. Ота дарвозадан Полвон дарвозагача катта йўл ўтказилди. 18-а. охирида Жума масжид қайта қурилди ва унинг ёнида баланд минора қад кўтарди. Ичан қалъанинг хароба деворлари тиклан-ди, бир қанча иморатлар таъмир қилинди. 1840—12 й. ларда икки қаватли Кутлуғ Мурод Иноқ мадрасасига қаратиб тим ва тоқилар қурилди. Муҳаммад Раҳимхон (1806—25), Оллоқулихон (1825— 42), Муҳаммад Аминхон (1845—55) ҳукмронлиги даврида Ичан қалъада қурилиш авж олди. Муҳташам сарой, Мадраса, мақбаралар барпо этилди: Кўҳна аркцат сарой қурилиши тугалланди. Янги ва катта Тош ҳовли саройи қурилди. Полвон дарвозага яқин қўрғон деворининг бир қисми бузилиб, ўрнига Оллоқулихон карвон саройи, мадрасаси ва тими қурилди, халқ ижодининг ажойиб намунаси Паҳлавон Маҳмуд мақбараси қад кўтарди. Араб Муҳаммадхон ва Муса Тура мадрасалари ҳам шу даврда яратилди. Муҳаммад Аминхон Ичан қалъанинг ғарбий қисмига — Кўҳна арк ёнига Калпш минор номи билан машҳур бўлган минора қурдирди. Бу минора гарчи битказилмай қолган бўл-сада, Ичан қалъа мужассамотида катта ўрин тутади.

Ичан қалъа қурилишида Хива меъморлари Ўрта Осиёда қадимдан қўлланиб келган услуб — иншоотларни рўпарама-рўпара қуриш услуби («қўш»)дан фойдаланишган. Mac, Оллоқулихон мад-расаси б-н Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасаси, Шерғозихон мадрасаси билан Паҳ-лавон Маҳмуд мақбараси шу услубда қурилган. Ичан қалъа меъморлигининг яна бир ўзига хос хусусияти биноларнинг алоҳида ансамбль ҳолида қурилганлиги. Мас, Жума масжид ёнидаги иккита кичик Мадраса, Муҳаммад Амин Иноқ ва Матпанобой мадрасаси хамда Мат-ниёз девонбеги мадрасаси анча йирик ансамблдир. Полвон дарвоза олдидаги бир неча масжид ва мадрасалар, ҳам-мом, тоқи, карвонсарой ва хон саройи ўзига хос ансамблни ташкил этади. Қутлуғ Мурод Иноқ билан Оллоқулихон мадрасаси, Тош ҳовли билан Оқ масжид ўртасидаги майдонча шу ансамблнинг мужассамот марказидир.

Ичан қалъа меъморий ёдгорликлари ёғоч ўймакорлиги, сангтарошлик, ганчкорлик, сиркор сопол ва б. ранг-баранг наққошлик безаклари билан безатилган. Ичан қалъа ансамбли меъморий ёдгорлик сифатида муҳофазага олиниб, музейга айлантирилган (1961). 1990 й. дан Ичан қалъа Бутун жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

1997 й. да Хива ш. нинг 2500 йиллиги муносабати билан асосий йўналишларда жойлашган едгорликларни мунтазам равишда таъмирлаштиклаш ишлари олиб борилди.

Ад.: Маньковская Л., Булатова В., Памятники зодчества Хорезма, Т., 1978.


Кирилл алифбосида мақола: ИЧАН ҚАЛЪА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЭРОН
ҲИНДИСТОН
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты