ИШ ВАҚТИ

ИШ ВАҚТИ — ходимнинг ижтимоий ташкил этилган меҳнатда иштироки давомийлиги меъёри; ходим бевосита ўз меҳнат вазифаларини бажариши учун лозим бўлган, қонун билан ёки қонун асосида белгиланган вақт.

Табелда белгиланган, яъни Иш вақтида иш жойида бўлганликни ҳисобга олиш хужжатида қайд қилинган реал вақт Иш вақти ҳисобланади. Иш вақти ишлаб чиқариш учун кетган меҳнат сарфи ва меҳнат хара-жатлари ҳажмини ифодалайди, яъни меҳнатнинг ўлчови ҳисобланади. Иш вақтини ўлчашнинг асосий бирликлари киши-кун, киши-соат, кишиминут (хронометраж, иш вақти фо-тографияси ва лаҳзавий кузатишлар ўтказиш), киши-ой, кишичорак, киши-йил кабилардан иборат. Табель ҳисоби киши-кунда ҳисобланадиган Иш вақти ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбадир.

Ходимлар учун Иш вақтининг меъёри муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмаслиги, 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати — 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 8 соатдан ортиб кетмаслиги шарт. Айрим то-ифадаги ходимлар учун улар ёши, соғлиғи, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва б. меъёрий ҳужжатларга, шунингдек, меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнат ҳақини камайтирмасдан, Иш вақтининг қисқартирилган муддатлари белгиланади (қ. Иш купи). Мазкур ишларнинг рўйхати ва Иш вақтининг аниқ муддати ЎзР ҳукумати томонидан белгиланади. Бай-рам кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги кели-шувга биноан, ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Тўлиқсиз Иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблаш ва б. мехнатга оид ҳуқукларни биронбир тарзда чеклашга асос бўла олмайди, бунда ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Корхона ва муассасаларда меҳнат режимларини рационал ўрнатиш, иш графикларини, иш куни давомида ишлаш ва дам олиш режимларини ту-зиш, асбоб-ускуналар ва ишчиларнинг бекор туриш вақтини ҳамда Иш вақтини унумсиз сарфлашини тугатиш тадбирлари ишлаб чиқилади. Меҳнат режими иш бошланиши ва тугаши, овқатланиш учун танаффус вақти қамда корхона ходимларининг ўз вазифаларини бажа-раётган вақтдаги ахлоқ қоидаларини, ҳуқуқ ва бурчларини аниқлашни кўзда тутади. Иш ва дам олиш кунларининг алмашинувини, сменаларнинг давом этиш вақтини, ишчиларини бир сменадан иккинчисига ўтиш тартибларини белгилаш учун иш графиклари тузил ади.

Халқаро меҳнат статистикаси 8конференцияси (1962 й.) ҳужжатларида Иш вақтини меъёрдаги Иш вақти (қонун ҳамда қоидалар билан ёки уларга мувофиқ, шунингдек, жамоа шартномалари ва арбитраж қарорлари билан белгиланган вақт), қақи қи й И. в. (жумладан, меъёрдаги вақт оралиғида ҳақиқий ишланган соатлар, иш ўрнида ишга тайёрланиш учун кетадиган вақт, иш жойида ишсиз ўтказиладиган, аммо меҳнат шартномасида ҳақ тўлаш кафолатлаб қўйилган вақт, иш ўрнида одам олишга сарф бўладиган қисқа вақтлар) ва ҳақ тўланадиган Иш вақтига ажратиш тавсия этилади.

Дилфуза Раҳимова, Рисолат Ишмуратова.


Кирилл алифбосида мақола: ИШ ВАҚТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЕНДАРЬ
ТОШКЕНТ
ВАҚТ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты