ИШ ҲАҚИ МИНИМУМИ, энг кам иш ҳақи — мулкчилик шаклларидан қатъи назар мамлакатдаги барча корхоналар, ташкилотларда меҳнатга тўланадиган ҳақнинг давлат томонидан расмий белгиланган энг кам микдори. Ойлик Иш ҳақи минимуми ставкалари ёки соатбай ҳақ шаклларида жорий этилади. Ўзининг иқтисодий-ижтимоий мазмунига кўра, Иш ҳақи минимуми инсоннинг муносиб турмуш даражасининг энг куйи чегарасини белгилайди. Иш ҳақи минимуми ҳаёт воситаларининг минимал қийматига тўғри келади ва амалдаги қонунлар бўйича маълум давр мобайнида (одатда бир ой давомида) инсоннинг яшаши учун керак бўлган ҳаёт воситалари минимумини сотиб олишга (минимал истеъмол бюджетини қоплашга) етиши лозим. Иш ҳақи минимуми ҳар доим ҳам тирикчилик минимумига боглик бўлмай, муайн даврлар учун давлатнинг молиявий имкониятларига қараб, мамлакатнинг ўз иқтисодиёти ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши ва даврий ошиб бориши мумкин. Иш ҳақи минимуми жаҳон мамлакатларида Халқаро меҳнат ташкилотининг Кон-венциялари (Минимал иш ҳақини белгилаш амалиётини яратиш тўғрисидаги 26конвенция ва Минимал иш хақини ривожланаётган мамлакатларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда белгилаш тўғрисидаги 131конвенция) та-лабларига риоя қилган ҳолда тартибга солинади. Инфляция жараёнида Иш ҳақи минимумини индексациялаш ҳукуматнинг махсус қарорлари билан амалга оширилади. Давлат солиқлари, тўловлар, жарималарни ҳисоблашда, жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи даражаларини белгилашда ҳам Иш ҳақи минимуми база тарзида фойдаланилади. Ўзбекистонда 1992 й. дан бошлаб жорий қилинган. Иш ҳақи минимуми 4535 сўм қилиб белгиланган (2002, 1 авг.).
Қодиржон Юсупов.