ИШОНЧЛИ ВАКИЛ — 1) Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис депутатлигига номзод ёки Халқ депу-татлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзоднинг вакили. Ишончли вакил номзоднинг депутат этиб сайланиши учун ташвиқот юритади, давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, сайловчилар билан ўзаро муносабатларда, шунингдек, сайлов комиссияларида номзоднинг манфаатларини ҳимоя қилади. Ишончли вакил тўғрисидаги қонунқоидалар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида» (1993 й. 28 дек.), «Халқ де-путатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари тўғрисида» (1994 й. 5 май) Ўзбекистон Республикасиниг қонунларида белгиланган;
2) бирон-бир шахс томонидан муайян ҳуқуқий оқибатларни келтирувчи хаттиҳаракатларни содир этиш, муайян вазифаларни бажариш мажбурияти юкланган шахс. У мазкур вазифаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, нотариал тасдиқланган ишончнома асосида, ўзига берилган ваколатлар доирасида, бо-шқа бир шахс топшириғига биноан ва унинг номидан амалга оширади. Ишончли вакилга оид асосий қонун-қоидалар ФКнинг 129—134-моддаларида белгиланган.