САЙЛОВ ТИЗИМИ

САЙЛОВ ТИЗИМИ — сайлов ўтказиш тартибларининг ҳамда уларни ўрнатувчи хуқуқий нормаларнинг мажмуи. Ст. давлат вакиллик органларини шакллантириш юзасидан мавжуд булган ва фуқароларни сайловга жалб этиш, сайловларни ташкил қилиш ва депутатнинг сайловчилар билан узаро муносабатларини белгилайдиган тартибини, фуқароларнинг барча сайлов ҳуқуқларини ўз ичига олади (қ. Сайлов ҳуқуқи). Жаҳон мамлакатларининг давлат қурилиши тажрибасида Сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари қўлланилади. Мажоритар сайлов тизими деганда (франц. majorite — купчилик сузидан) вакиллик органларига сайловларда овоз бериш натижасини аниклаш тушунилади. Унда қонун билан белгиланган куп овозни олган номзод (ёки номзодлар рўйхати) муайян округ бўйича сайланган ҳисобланади. Ҳоз. замон конституциявий ҳуқуқида нисбатан, мутлақ ва малакали купчилик овозига асосланган мажоритар сайлов тизимлари қўлланилади. Mac, АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Мексика ва б. да. Мутлақ кўпчилик овозига асосланган мажоритар тизимда берилган ва ҳақиқий деб топилган овозларнинг умумий сонидан мутлақ (ёки оддий) куп овоз (яъни 50% +1 та овоз) олган номзод сайланган ҳисобланади. Агар номзодлардан биронтаси ҳам етарлича овоз олмаса, кайта овоз бериш утказилади, бунда номзодлар руйхатида нисбатан куп овоз олган 2 та номзод қолдирилади. Баъзан қайта овоз бериш урнига 2-тур овоз бериш утказилади, бунинг натижалари бошкача тизим буйича аникланади (мас, Францияда Миллий мажлис—парламентга сайловларда мутлақ купчилик овозига асосланган мажоритар тизим, 2-тур овоз беришда эса нисбатан купчиликнинг овозига асосланган мажоритар тизим қулланилади). Нисбатан купчилик овозига асосланган мажоритар тизим энг содда тизим бўлиб, бунда номзодлар орасидан уз рақибларининг ҳар бирига нисбатан куп овоз олгани сайланган хисобланади. Бу тизимда купинча сайловчиларнинг қуллабқувватлашига эга бўлмаган партия парламентда кўп уринга эга булиши мумкин. АҚШ, Буюк Британия ва б. бир канча давлатларда мажоритар тизимнинг ана шундай шакли қўлланилади. Шунингдек, мажоритар тизимнинг камданкам ҳолларда қўлланиладиган яна бир турималакали купчилик овозига (умумий овозларнинг 2/3, 3/4 кисмига) асосланган мажоритар тизим ҳам мавжуд (мас, Чилида парламентнинг қуйи палатаси — Депутатлар палатасига сайловларда шундай тизим қўлланилади). Бироқ, бунда фақат жуда оз номзодлар сайловчиларнинг 65% овозини олиши мумкин булганлиги учун, мандатлар, одатда, вакилликнинг пропорционал тизими буйича тақсимланади. Ҳар бир сайлов округидан сайланадиган депутатларнинг сонига қараб бир мандатли ёки куп мандатли мажоритар сайлов тизимлари булиши мумкин. Бир мандатли мажоритар тизимда бир округдан бир депутат сайланади. Кўп мандатам мажоритар тизимда бир округдан бир неча депутат сайланади.

Пропорционал Ст. овоз бериш натижаларини аниклашнинг бирмунча мураккаб тартиби бўлиб, бунда мандатлар ўз номзодларини вакиллик органларига қўйган сиёсий партиялар ва б. оммавий ҳаракатлар ўртасида улар томонидан олган овозларнинг сонига мос равишда тақсимланади. Пропорционал Сайлов тизимида каттакатта сайлов округлари тузилиб, уларда ҳар бир партия ўз вакилларининг рўйхатини илгари суради, сайловчилар эса тегишли партиялар ёки оммавий ҳаракатлар томонидан кўрсатилган вакилларнинг руйхати учун овоз беради. Овоз бериш натижаларини аниклаш учун сайлов мезони (ёки квота), яъни бир депутатлик мандатини олиш учун зарур бўлган овозлар микдори (одатда, камида 4—5% қилиб) ўрнатилади. Бунда, шартга кўра, муайян жамоат бирлашмаларининг номзодлари ана шу белгиланган овозларни олгандан кейингина мандатларни тақсимлашда қатнашади. Аввало сайловчилар берган овозлар микдори депутатлик ўринларининг сонига бўлинади. Шунда битта мандат доирасидаги овозлар сони маълум бўлади. Кейин ҳар бир партия олган овозлар алоҳидаалоҳида ҳисоблаб чиқилади. Бу миқдор депутатнинг бир мандати учун зарур бўлган овозлар микдорига бўлинади. Шунда мазкур сиёсий партия ёки оммавий ҳаракатга берилган депутатлик ўринлари сони келиб чиқади. Бундай тизимда сайловчи амалда номзод учун эмас, балки сиёсий партия учун овоз беради. Сайловчиларнинг овози белгиланган меъёр доирасида ва мутаносиб равишда депутатлар мандатлари сонини келтириб чиқаради. Бу ўринлар партия раҳбар органлари томонидан партиявий рўйхатнинг бош қисмидан жой олган номзодларга берилади. Пропорционал Ст. Исроил, Венгрия, Австрия, Дания, Испания, Польша ва б. мамлакатларда мавжуд.

Арал а ш Ст. ўзида ҳам мажоритар, ҳам пропорционал сайлов тизимлари элементларини мужассам этади. Мас, Германияда Бундестагга сайловларда аралаш тизим қўлланилади. Унинг депутатларининг ярми бутун мамлакат ҳудудини қамраб олган бир мандатли сайлов округларида нисбатан кўпчилик овозига асосланган мажоритар тизим бўйича, 2-ярми эса, кўп мандатли сайлов округлари ҳисобланган герман ерлари (федерация субъектлари)да сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган номзодлар рўйхати асосида пропорционал тизим бўйича сайланади.

Аралаш сайлов тизими Болгария, Грузия, Литва, Италия ва б. мамлакатларда ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг Ст. мамлакат Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги тегишли қонунлар билан тартибга солинади. Уларга биноан, Узбекистонда мажоритар Ст. қўлланилади. Mac, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сайлов округи буйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан купининг овозини олиши керак. Агар сайловчиларнинг рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ярмидан ками сайловда иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб ҳисобланади. Агар сайлов округи буйича 2 тадан ортиқ номзод овозга қўйилган бўлса ва улардан биронтаси ҳам купчилик овозини ололмаса, яъни депутат булиб сайланмай қрлса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган 2 нафар номзодни округда такрорий овозга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу қарор Марказий сайлов комиссиясига юборилади. Марказий сайлов комиссиясининг қарори асосида 2 ҳафта ичида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Ҳайдарали Муҳамедов.


Кирилл алифбосида мақола: САЙЛОВ ТИЗИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ҲИНДИСТОН
МЕКСИКА
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты