ИШОНЧНОМА, ваколатнома — муайян муассаса ёки айрим шахс ўз номидан иш кўриш учун иккинчи бир шахсга ишонч билдирадиган ёзма ваколатли ҳужжат. И. лар ўз мазмунига кўра, молмулкни бошкариш, пул ва моддий-буюм бойликларини олиш, суд ҳамда нотариал идораларда, шунингдек, бошқа давлат ва нодавлат идораларда иш олиб бориш ва б. ишларни амалга оширишни ифодалайди. Ишончномалар расмий (хизмат) ва шахсий турларга бўлинади. Расмий (хизмат соҳасидаги) Ишончномалар давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари муайян лавозимли шахсга унинг муайян ташкилот томонидан иш юритишга вакил қилинганини билдириш учун берилади. Бундай Ишончнома муассаса раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак. Айрим ҳолларда Ишончнома қонун талабига кўра, нотариал тасдиқдан утиши зарур булади. Мазмун ҳамда ваколатнинг кўламига кура, Ишончномалар бир марталик, махсус ва умумий турларга булинади. Бир марталик Ишончнома муайян бир ишни амалга ошириш, вазифани бажариш учун (мас, фақат 1 мартагина пул ёки қимматдор буюмни олиш учун) берилади. Муайян давр давомида бир қанча турдаги вазифаларни бажариш ваколатини бе-рувчи Ишончномалар махсус Ишончномалар дейилади (мас, 1 й. давомида судҳакамлик идораларида корхона номидан вакиллик қилиш учун берилган Ишончнома). Умумий Ишончнома мулкни бошкариш билан алокадор турли-туман ишларни амалга ошириш ҳуқуқини беради. Ишончнома купи билан 3 й. муддатга берилиши мумкин. Агар Ишончномада муддат кўрсатилмаган булса, у берилган кундан бошлаб 1 й. мобайнида ўз кучини саклайди. Берилган куни курсатилмаган Ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Ишончнома бўйича ваколатлар ҳамда Ишончнома билан боғлиқ бошқа тартиб-қоидалар Ўзбекистон Республикаси ФК да белгилаб берилган (134—144-моддалар).