ЖАНГИ ЛОЙ

ЖАНГИ ЛОЙ, Лой жанги — Амир Темур ва амир Ҳусайн ибн Мусаллабнинг Жета (Мўғулистон) хони Илёсхўжага қарши жанги (Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома»сига кўра 1360 й. 16 июнда, Шарафиддин Али Яздийнит «Зафар – нома»сига биноан эса 1365 й. 22 майда бўлиб ўтган). 1361 й. Амир Темур ва амир Ҳусайн мўғуллар истилосига қарши бош кўтариб, 3 йил давом этган жанглардан сўнг, ниҳоят 1364 й. охирида уларни Мовароуннаҳр ҳудудидан қувиб чиқаришга муваффақ бўлишади. Бироқ, 1364 й. баҳорида Илёсхўжа Мовароуннаҳрга катта қўшин билан юриш қилади. Шунда Амир Темур ва амир Ҳусайн Тошкент б-н Чинос оралиғида, Чирчиқ дарёси бўйида унга қарши лашкар тўплайди. Илёсхўжа Конибодом томонидан уларга яқинлашиб келгач, икки тараф лашкарлари қарама-қарши саф тортади. Амир Ҳусайн қўшиннинг баранғаршта, унинг қунбулига эса арлот қабиласидан Тилончи, ҳировулига Ўлжайту қўмондонлик қилади. Жуванғарта Амир Темур, унинг қунбулига қипчоқ қавмидан Сори Буғо, ҳировулига Темир Хўжа Ўғлон бош бўлади. Ғуляа Жоку, Сайфуддин, Мурод, Аббос Баҳодир каби атоқли амир ва беклар жангга ҳозир туради. Амир Темур ва амир Ҳусайннинг бирлашган бу қўшини сон жиҳатдан душман лашкаридан анча кўп эди. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, шунда Илёсхўжа ҳалол жангда ғолиб келолмаслигини пайқаб, бир ҳийла ишлатади: ядачи яда тоши ёрдамида кучли жала ёғдиради. Натижада жанг майдони лойланиб, Амир Темур ва амир Ҳусайн қўшини мушкул аҳволда қолади, кийим-кечак, қурол-яроғлар шу даражада намиқиб кетадики, отлиқнинг ҳам, пиёданинг ҳам қимирлашга мажоли етмайди (шу боис бу жанг тарихда Жанги лой номи билан машҳур). Илёсхўжа лашкари эса кигиз ёпиниб, ўзларини ёмғирдан пана қиладилар. Шундай оғир шароитга қарамай, Амир Темур душманнинг баранғарига қаттиқ зарба беради. Лекин, шу аснода душман қўшинининг қунбули Тилончи етакчилигидаги қунбулдан устун келиб, уни амир Ҳусайн бошчилигидаги жуванғаргача қувиб боради. Амир Ҳусайн аскарлари саросимага тушиб, қоча бошлайди. Қўшиннинг ўнг қанотидаги бу хатарли вазиятни кўрган Амир Темур ўз қўл остидаги навкарлар билан душманнинг амир Шамсуддин бошчилигидаги жуванғарига кучли зарба бериб, уни тўзитиб юборади. Сўнг, у амир Ҳусайнга чопар юбориб, қўлга киритилган ғалабани мустаҳкамлаш учун душманнинг асосий кучларига биргаликда ҳужум қилиш лозимлигини маълум қилади. Аммо, амир Ҳусайн бунга кўнмайди. Эртаси эрталаб яна жанг бошланиб, Илёсхўжа қўшини енгилади. Амир Темур ва амир Ҳусайн уни қувиб кетаётиб, амир Шамсуддин бошчилигидаги жуванғардан ажралиб қолган мўғуллар тўдасига дуч келиб, улар билан жанг қилишга мажбур бўлади. Шунда душман пароканда навкарларини тўплаб, қайта тартибга келтиришга муваффақ бўладида, ташаббусни ўз қўлига олиб, кучли зарба билан Амир Темур ва амир Ҳусайн қўшинини иккига ажратиб юборади ва ғалаба қозонади. 10 мингдан ортиқ аскаридан айрилган Амир Темур ва амир Ҳусайн Кеш томон чекинади.

Ад.: Шарафиддин Али Яздий, Зафарнома, Т., 1994; Низомиддин Шомий, Зафарнома, Т., 1996; Дадабоев Ҳ., Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати, Т., 1996.

Ҳамидулла Дадабоев.


Кирилл алифбосида мақола: ЖАНГИ ЛОЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲАРБИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты