ИҚЛИМ

ИҚЛИМ — ер юзасининг қуёш нурларига нисбатан оғишига боғлиқ равишда обҳавонинг муайян жойга хос бўлган кўп йиллик мароми, яъни бирон жойда бўладиган обҳаво шароитларининг мажмуи ва мавсумий географик ўзгариши; қуёш радиацияси, ер тўшама сирти хусусиятлари ҳамда улар билан боғлиқ атмосфера диркуляцияси таъсирида вужудга келади. Ҳар бир жой Иқлими унинг бошқа жойлардаги Иқлимга нисбатан ўзига хос хусусиятлари ҳақида кўп йиллик метеорологик кузатишлар натижасидагина тўла тасаввурга эга бўлиш мумкин. Иқлим атмосфера ва фаол қатлам (ер юзаси) да бетўхтов давом этадиган табиий (И. ҳосил қилувчи) жараёнлар (иссиқлик, кинетик ва б. шаклдаги энергияларнинг ўзгаришлари, сувнинг буғланиши, сув буғининг суюкликка айланиши, намнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши ва ҳ. к.) натижасидир. Ер шарининг турли нукталарида Иқлимнинг турлича бўлиши Иқлим ҳосил қилувчи омилларнинг ҳар хил бўлишига, яъни бу жараёнлар содир бўладиган ўша географик шароитларга боғлиқ. Географик омиллардан энг муҳимлари жойнинг кенглиги ва баландлиги, денгиз соҳилига яқин-узоклиги, орография ва ўсимлик қопламининг хусусиятлари, қор ва музнинг бор-йўқлиги, атмосферанинг ифлосланганлик даражаси ҳисобланади. Бу омиллар кенгликлар бўйлаб турли Иқлим ларнинг шаклланишига сабаб бўлади.

Ернит шакли, унинг Қуёш атрофидаги ҳаракати ва эклиптика текислигига қиялиги, ер юзига қуёш энергияси турли кенгликларда турлича туши-ши, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида ҳаво ва сув ҳаракатлари йўналишини ўзгартиришига таъсири ва бу таъсирнинг юқори кенгликларда кучли бўлиши Иқлим ҳосил қилувчи астрономик омиллар ҳисобланади. Бироқ бир кенгликнинг ўзида ҳам Иқлим қосил қилувчи жараёнлар табиий географик омилларга, яъни ер юзасининг қуйидаги хусусиятларига боғлиқ ҳолда турлича бўлади: а) қуруқлик ва сув ис-сиқликни ютиш, саклаш ва қайтариш, намни буғлантириш, ҳаво оқимларига таъсир этиш хусусиятига эга; б) қуруқлик рельефи ҳаво оқимларининг тутилиб қолишига, кескинлашувига ва ўзгаришига, ернинг турли ёқларига куёш нурининг турли микдорда туши-шига, ер юзасидан сувнинг оқиб кетиш кетмаслигига ва б. га ҳам таъсир кўрсатади; в) турли тоғ жинсларидан таркиб топган қуруқлик минтақалари ҳар хил иссиқлик ўтказиш хусусиятига эга.

Ер юзида Иқлим шароитларининг турлича бўлишига асосий сабаб астрономик ва табиий-географик омиллар ҳисобланади. Улар ер юзидаги ҳодиса ва жа-раёнларга ё бутунлай боғланмаган ёки, асосан, эндоген жараёнлар таъсири остида жуда секин ўзгаради. Бу омилларнинг энг катта тафовутлари (мас, тропик ва мўътадил кенгликлар ўртасида, қитъалар ва океанлар ўртасида) ҳаво оқимларининг умумсайёравий тизимини — атмосферанинг умумий диркуляциясини юзага келтиради. Бу оқимлар иссиқлик ва намни ер шарининг бир қисмидан иккинчи қисмига кўчиради, атмосферанинг турли вертикал қатламлари бўйлаб иссиклик ва нам алмашинувини вужудга келтиради, булутлар ва ёғинлар ҳосил қилади ёки уларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайди, атмосфера билан фаол қатлам ўртасидаги ўзаро таъсирни жиддий ўзгартиради. Ҳар бир жойда ҳаво оқимларига боғлиқ ҳолда ҳаво салқин ёки иссиқ бўлади, юқорига кўтариладиган ёғинли ҳаво оқимлари, ё бўлмаса, те-падан пастга тушадиган қуруқ ва илиқ ҳаво оқимлари кўпроқ бўлади. Иссиқликнинг дунё океанларида турлича тақсимланиши ва атмосфера диркуляцияси туфайли денгиз оқимларининг пайдо бўлиши ҳам Иқлимни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Оқимлар океаннинг турли қисмларида ё аномал ис-сиқ, ёки аномал совуқ фаол қатлам ҳосил қилиб, шу орқали атмосфера диркуляциясига ва бевосита денгиз устида Иқлим шаклланишига таъсир этади.

Ўрта Осиё ҳудудининг атмосфера диркуляциясида арктика, мўътадил ва тропик ҳаво оқимлари иштирок этади. Бу ерларда йилнинг совуқ фаслларида мўътадил минтақа континентал ҳаво массалари устунлик қилади ва, айниқса, циклон фаолияти жадаллик билан ривожланади. Бу эса қиш фаслининг жуда ўзгарувчан, одатда, серёмғир ва кўпинча, совуқ бўлишига олиб келади. Йилнинг совуқ бўлмайдиган даврларида Турон пасттекислигидаги чўлнинг жуда қизиб кетиши туфайли паст босимли ҳаво қатлами вужудга келади. Бу ерга кириб келаётган ҳаво оқимлари ер сиртидаги иссиқ тўшаманинг кучли таъсирига дуч келади, уларда жадал ўзгаришлар жараёни юз беради. Натижада иссиқ ва қуруқ Турон континентал тропик ҳаво оқими вужудга келади. Трансформация (ҳаво оқимининг ўзгариши) таъсирида циклонли жараёнлар шу қадар сезилмайдиган дара-жада ўтадики, фақат т-ра қисман ўзгаради ва булутлар пайдо бўлади, нисбатан барқарор иссиқ ва қуруқ обҳаво вужудга келади.

Ўрта Осиё ҳудудидаги Иқлимнинг ўзига хос хусусияти қурғоқчиликдир, бу эса ҳудуднинг табиий намгарчилик мароми б-н боғлиқ. Намгарчилик маромининг шаклланишида атмосфера ёгинларининг аҳамияти катта. Йиллик ёғиннинг кўпроқ қисми —30 —50% и баҳорга, 30—35% и қишга ва 15—20% и кузга тўғри келади. Ёз ойларида ёғингарчилик жуда кам — йиллик ёғиннинг 5—10% ини, жан. ҳудудларда 2—3% ини ташки л қилади. Ёғинларнинг фасллар бўйича нотекис тақсимланиши совуқ мавсумларда циклон фаолиятининг жадал ривожланиши (айниқса, энг сер-ёғин ойлар — март— апр.), ёзда эса термик депрессия кучайиши билан боғлиқ. Ёғинлар йилдан-йилга ўзгариб туради, айрим йилларда эса ёғин ўртача (кўп йиллик) ёғинлар миқцорига нисбатан 1,5—2 марта кўпроқ (мас, 2002 й. баҳорда Ўзбекистон ҳудудида шундай ҳол юз берди), қурғоқчилик йилларида эса 3—4 марта кам бўлади. Ёғингарчиликнинг ўзгарувчанлиги, айниқса, қуруқ иссиқ ойларда кучаяди, айрим йилларда ёзда ёғингарчилик бутунлай бўлмай-ди, айрим йилларда эса бир неча кун ичида бир йиллик ёғин ёғиши мумкин (қ. Атмосфера ёғинлари).

Иқлимни ҳосил қилувчи иккиламчи омиллар ҳам бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: а) фаол қатламнинг аль-бедоси ва б. хусусиятларини ўзгартириб юборадиган қурукликдаги қор ва музликлар ҳамда денгизлардаги музликлар; б) фаол қатламнинг сув ўтка-зувчанлиги, иссиклик сиғими, иссиқлик ўтказувчанлиги, альбедоси, ғадир-будирлиги, буғлатиш қобилиятини ва б. хусусиятларини ўзгартириб юборадиган ўсимликлар (айниқса, ўрмон) ва тупроқ қоплами.

Океанларда Иқлимнинг ҳар бир элемента географик кенгликнинг ўзгаришига, бир денгиз оқими таъсиридаги ҳудуддан иккинчи оқим таъсиридаги ҳудудга ўтишига, жойнинг атмосфера умумий диркуляциясига нисбатан тутган ўрнига қараб аста-секин ўзгариб боради. Иқлимнинг фақат океанлардагина соф ҳолда кузатиладиган бундай аста-секин ўзгариши макроиқлимий ўзгаришларга сабаб бўлади. Қурукликдаги макроиқлимнинг аста-секин ўзгаришига рельеф, ўсимлик, сув ҳавзалари ва ҳ. к. таъсир этади. Йирик ва ўртача рельеф шакллари, ўрмонлар, далалар, кўллар, йирик шаҳарлар ва б. таъсирида бир неча км ёки бир неча ўн км масофада Иқлим элементларининг узлуксиз ўзгариб туриши маҳаллий Иқлимни вужудга келтиради. Иқлим элементларининг кичиккичик дарахтзорлар, сайҳонликлар, тепаликларнинг турли томонга қараган ён бағирлари, шаҳар кўчалари, майдонлари ва ҳ. к. таъсирида бир неча юз ёки бир неча ўн м масофада ўзгача бўлиши жойнинг микроиқлимий шароитлари деб аталади. Ер шарида Иқлимнинг ниҳоятда турли-туман бўлиши иқлимий ҳудудлаштиришни, яъни минтақа (акватория)ларни иқлимий тафовутга қараб қисмларга ажратишни тақозо қилади. Иқлимий чегараларни аниқлашда, кўпинча, табиий чегаралардан фойдаланилади. Иқлимий ҳудудлаштиришнинг махсус схемалари амалий иқлимшунослик масалаларини ҳал этиш билан боғланган бўлиб, метеорологик шароитларнинг ўрганиладиган объект (экинларнинг ривожланиши ва ҳосили, транспорт ва турли хил иншоотлардан фойдаланиш, турли хил иқлим шароитида инсон ўзини қандай ҳис қилиши)га таъсирини тадқиқ қилиш натижаларига асосланган. Mac, пахтанинг маълум навини етиштириш учун вегетация даврида т-ранинг ми-нимал йиғиндиси 4000° бўлиши керак бўлса, самарали ҳарорат йиғиндиси харитадаги 4000° га тенг бўлган изочи-зиқ пахта ўстириш мумкин бўлган ҳудудни чегаралаб беради. Қ. х. ўсимликларининг тарқалиш чегараси, уларнинг маҳсулдорлиги кўп жиҳатлардан Иқлим шароитларига боғлиқ. Бу шароитларни ҳисобга олиш қ. х. ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш, қ. х. ўсимликларини жойлаштириш ва уларни янги ҳудудларга силжитишда, агротехник, мели-оратив ва б. тадбирлар тизимларини ишлаб чиқишда, экинларнинг янги навларини яратиш ва б. да жуда зарур. Ер шарининг турли қисмларида Иқлим омилларининг табиий-географик жа-раёнларга таъсирини чуқурроқ ўрганиш мақсадида рус геофизиги М. И. Будико шу жойнинг йиллик радиация баланси ва қуруклик индексидан фойдаланишни, иқлимий ҳудудлаштиришга генетик ёндашиш усулини тавсия этади. Бу усул билан Ер шари иқлимий жиҳатдан турлича бўлган худудларга аж-ратилади. Рус иқлимшуноси Б. П. Али-совнинг ҳозирги кунда кенг фойдаланиладиган ва жуда мукаммал иқлимий ҳудудлаштириш схемаси генетик ёндашиш усулига асосланган. Бу схемага турли географик кенгликларда ер юзаси билан атмосферанинг иссиқлик ва намлик алмашинуви таъсирида вужудга келувчи ҳаво массаларининг географик турлари асос қилиб олинган. Б. П. Алисов Ер шарини Иқлим ҳосил бўлиш жараёни бир-биридан кескин фарқ қиладиган 7 та Иқлим минтақасига ажратган. Узлуксиз ва тез-тез ўзгариб турадиган обҳавога нисбатан Иқлим турғунлик хусусиятига эга ва у ўн ҳамда юз йиллар мобайнида жуда кам ўзгаради.

Кейинги 1000 йил ичида 20-а. энг илиқ давр ҳисобланади. Жумладан, 90-й. лар энг илиқ ўн йиллик саналиб, ҳавонинг ўртача ҳарорати глобал миқ-ёсда 0,3°—0,6° юқори бўлган. Иқлим ўзгари-шини баҳолашда яқин 30 йиллик (1961—90) даги ўртача меъёр қабул қилинган. Ўзбекистонда таянч гидрометеорология станциялари (Урганч, Томди, Қоракўл, Қарши, Шеробод, Самарканд, Жиззах, Тошкент ва Фарғона)нинг кўп йиллик кузатув маълу-мотларига қараганда, ўртача йиллик ҳаво ҳарорати кўтарилиб бормоқда. 2000 й. ҳавонинг ўртача ҳарорати иқлимий меъёрдан 1,13° юқори бўлиб, 1941 йил-дагидек илиқ бўлган. Ўзбекистонда экстремал илиқ (меъёрдан Г гоқори) бўлган – 1941, 1983, 1995, 1997 ва 2000 й. ларни кўрсатиш мумкин. Республи-када кейинги 10 йилликда ёғин-сочин миқдори кам бўлган (меъёрнинг 63 — 67 фоизи) – 1995, 1996 ва 2000 й. ларни кўрсатиш мумкин. Ҳаво ҳароратининг ўртача ойлик минимал ва макси-мал қийматларини икки меъёрий даврга (1931-60, 1961-90) нисбатан қиёсий таҳлили Ўзбекистонда исишнинг давом этишини кўрсатмоқда. Табиий офатлар (мас, дул, туман, ўрмондаги катта ёнғинлар ва б.)нинг олдини олиш мақсадида атмосферага фаол таъсир кўрсатилмоқда. Лекин бу сунъий таъсирлар ҳудуд Иқлим ига деярли таъсир этмайди.

Охирги ўн йилликларда Орол бўйида гидрологик маромнинг ҳаддан ташқари салбий ўзгаришлари, Орол денгизи танглиги, бу худуддаги шароитнинг ривожланиш тенденцияси, ҳав-задаги Амударё дельтасининг сув билан таъминланиши буғланишнинг ҳоз. вақтдаги ва Иқлим ўзгаришидаги маромини, унинг чегарасида табиат ландшафтлари экологик ҳолатини батафсил ўрганиш лозимлигини тақозо қилади. Ку-затилган исиш барча тоғ музликлар майдонининг қисқаришига сабаб бўлмоқда. Аэрофотокузатув маълумотларига қараганда Помир-Олай музликлари 1957—80 й. лар даврида 19% сувни йўқотди. Кейинги йилларда қам тоғ музликларининг қисқариш жараёнлари давом этмоқда. Бу эса ўз навбатида тоғдаги дарё оқимларининг қисқари-шига ва ҳудудни янада аридланиши (қурукланиши) га олиб келади.

Ад.: Бал ашова Е. Н., Житомирская О. М., Семёнова О. А., Климатическое описание республик Средней Азии, Л., 1960; Мақсудов X. С, Иқлимшунослик асослари, Т., 1978; Монин А. С, Шишков Ю. А., История климата, Л., 1979; Муминов Ф. А., Погода, климат и хлопчатник, Л., 1991.

Тоҳир Мухторов.


Кирилл алифбосида мақола: ИҚЛИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕРУНИЙ
ГЕОГРАФИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты