ИҚТИСОДИЙ МУСТАҚИЛЛИК — миллий иқтисодиётнинг чет давлатларга боғлиқлигини камайтириш ва миллий манфаатларга хизмат қилиши учун шартшароитларнинг таъминланиши. Давлат мустақиялигининг моддий та-янчи, уни саклаб қолиш ва мустаҳкамлаш шарти ҳисобланади, чунки иқти-содий жихатдан таъминланмаган миллий мустақиллик ўзини ҳимоя қила олмайди, яшовчанликдан махрум бўлади. Жаҳон мамлакатлари тараққиёти тажрибалари асосида Иқтисодий мустақилликнинг ўзаро узвий боғланган энг муҳим мезонлари ва кўрсаткичлари аниқланган. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин. Миллий мулкнинг қарор топи ш и — муайян мамлакатнинг моддий ва маънавий бойликлари шу мамлакатдаги турли мулк соҳиблари эгалигида бўлиши, уларнинг бу мулкка мустақил эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва эркин, чет эл тазйиқисиз тасарруф этиш ҳуқуқи таъминланиши керак; миллий корхоналар ва ташкилотларнинг мамлакат иқтисодиётидаги салмоғи шу мамлакатдаги чет эл мулки салмоғидан катта бўлиши лозим; Миллий манфаатларнинг устуворлиги — мамлакат иқтисодиёти миллий манфаатга хизмат қилиши, яратилган даромадлар мамлакатда қолиши, унинг катта қисми чет элга олиб чиқиб кетилмаслиги (репатриация), аксинча, иқтисодиётнинг миллий субъектлари қўлида қолиши, и. ч. натижалари мамлакат аҳолиси фаровонлигига хизмат қилиши зарур. Иқтисодий мустақиллик тузилмаси миллий доирадаги такрор и. ч. ни таъминлай олиши керак. И қти – содиётнинг очиқлиги — И. м. иқтисодий автаркизм (биқиқлик) билан сиғишмайди. Иқтисодий мустақиллик мамлакат иқтисодиётининг чет эл товарлари, капитали, иш кучи миграцияси учун муайян даражада очиқ бўлишини тақозо этади. Иқтисодий мустақиллик мамлакат чет эл билан иқтисодий алоқаларини ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ва эркин юритади. Иқтисодий тараққиёт йўлини мустақил танлаш — ҳар бир мамлакат ўз келажагини ўз имкониятлари ва миллий хусусиятларига қараб белгилайди ва унга эришиш воситаларини эркин танлайди. Тараққиёт мо-деллари хилма-хил, лекин ҳар бир мамлакат шароитида ўхшашлик бўлган шароитларда моделлар умумий бўлиши мумкин, уларнинг хар бирида ўзига хос томонлари албатта мавжуд бўлади ва уни амалга ошириш ҳар бир мамлакатнинг ўз кучи ва имкониятига таянади. Миллий инвестицияларнинг устуворлиги — иқтисодиёт ривожига қўйиладиган инвес-тицияларнинг асосий қисми мамлакатнинг ўзига тегишли бўлиши зарур. Мустақил мамлакат ўз инвестиция ре-сурсларини ўз иқтисодиётининг ривожига сарфлайди, аммо хориж ин-вестицияларидан ҳам маълум даражада фойдаланади. Хориж капитали устидан самарали назорат — И. м. миллий иқтисодиётнинг хориж капитали учун очиқ бўлишини инкор этмайди, лекин бу капитал фаолияти миллий манфаатларга путур етказмаслиги талаб килинади. Бунга хориж капитали устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали эришилади. Натижада хориж капитали томонидан миллий табиий бойликларни талон-тарож қилинишига, экологияга зарар етказишга, иш ўринларини қисқартиришга, миллий капитални сиқиб қўйишга йўл берилмайди. Миллий давлат чегаралари нинг мавжудлиги ва уларнинг дахлсизлиги — миллий иқтисодиётда чегараларнинг мавжудлиги уни ҳимоя қилиш воситаларини яратишни ҳам билдиради. Булар орасида мамлакат иқтисодиётини чет эл тажовузидан ҳимоя қилишда миллий валюта ва божхона хизмати энг муҳим ўринда туради. Миллий пул бирлиги мамлакатдаги ягона тўлов воситаси ҳисобланади, товар ва хизматларни фақат шу пулга сотиб олиш билан мамлакат товарларининг четга тартибсиз чиқиб кетишига йўл берилмайди; божхона тўловлари, лицензиялар ва квоталар орқали экспорт ва импорт тартибга солинади. Мамлакатнинг чет эллардан олган қарзининг меъёрида бўлиши — халқаро кредит фаолият кўрсатадиган шароитларда давлатнинг чет мамлакатлардан қарз олиши ёки қарз бериши муқаррар ҳодиса, аммо четдан олинган қарзнинг меъёрдан ошиб кетиши молиявий қарамликни пайдо этади. Бунга йўл қўймаслик учун қарздорлик меъёри назорат қилинади. Бу меъёрни аниқлашда қарз миқдори мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ва экспорт ҳажми б-н таққосланади. Одатда, қарз микдори ЯИМнинг 50% дан ортмаслиги талаб килинади, айни пайтда карзни экспортдан тушган валюта ҳисобидан қоплаш имкони хам бўлиши эътиборга олинади.
Иқтисодий мустақиллик мутлак, эмас, балки нисбийдир. Глобал шароитлар ўзгариши билан Иқтисодий мустақиллик мезонлари ва кўрсаткичлари ўзгаради, чунки мамлакат иқтисодиётига ташқи шароитларнинг таъсири кучаяди.
Иқтисодий мустақиллик кўрсаткичлари мамлакатларнинг интеграциялашув даражасига нисбатан тескари мутаносибликка эга. Мамлакатлар қанчалик чуқур иқтисодий интеграциялашган бўлса, миллийликдан глобаллик (умумийлик) томон ривожланиш шунчалик жадаллашганлигидан дарак беради.
Ашшер Ваҳобов.