ИҚТИСОДИЙ РАЙОН

ИҚТИСОДИЙ РАЙОН, иқтисодийгеографик район — табиий ва иқтисодий шароитлари бир хил ва халқ хўжалиги тарихан таркиб топган, ихтисослашган и. ч. га эга бўлган ҳудуд; мамлакатнинг ҳудудий-и. ч. маж-муидан иборат бир қисми. Ҳар бир Иқтисодий район ўзининг етакчи, асосий хўжалик тармоқларига эга бўлиб, бу тармоқлар Иқтисодий районнинг иқтисодий қиёфасини белгилайди, айни пайтда, ҳар бир Иқтисодий районда шу р-ннинг етакчи хўжалик тармоғига хизмат қиладиган, уни тўлдирадиган ёрдамчи тармоқлар ҳам бўлади. Иқтисодий район даги асосий омил ҳудудий ижтимоий меҳнат тақсимотидир. Шу тақсимот туфайли айрим р-нлар и. ч. нинг маълум тармоклари бўйича ихтисослашади, р-н доирасида ва р-нлараро иқтисодий алоқалар амалга ошади. Илмий жиҳатдан тўғри ташкил этилган Иқтисодий районлар халқ хўжалиги соқаларини ривожлантириш ва уни тўғри бошқаришга ёрдам беради, миллий хўжалик тизимининг ҳудудий тузилмасини қулайлаштиришга, давлатнинг минтақавий сиёсати вазифаларини ҳал этишга хизмат қилади.

Иқтисодий районга бўлиш ишлари кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, АҚШ, Франция, Германия каби ривожланган мамлакатларда ҳам амалга оширилган. Ўзбекистонда мамлакат ҳудудини Иқтисодий район ларга бўлиш бўйича дастлабки ишлар истиқболни режалаштириш билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон ФА Иқтисо-диёт интида 60-й. лар бошида амалга оширилган. Бунга қадар Г. Н. Черданцев, Н. Г. Цапенко, В. М. Четиркинларнинг илмий ишларида республика ҳудудини Иқтисодий районга бўлиш масалалари бўйича айрим қарашлар олға сурилган.

Кейинчалик, 80-й. лар бошларида Ўзбекистон ФА Иқтисодиёт ин-ти ва Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгаши томонидан бу иш давом эттирилди, республика ҳудудини Иқтисодий район лаштиришни такомиллаштириш ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришнинг узоқ муддатли ис-тиқболлари эҳтиёжлари, илмий-техни-ка прогрессининг комплекс дастурини ишлаб чиқиш б-н боғлиқ ҳолда олиб борилди. Иқтисодий район муаммолари ва уни ҳал қилиш бўйича таклифлар олимлардан С. К. Зиёдуллаев, К. Н. Бедринцев ва б. асарларида ёритилди.

Дастлаб, 60-й. лар ўрталарида республика ҳудуди 5 И. р. га ажратилган эди (Тошкент, Фарғона, Зарафшон, Қуйи Амударё, Сурхондарё). 80-й. лар охири – 90-й. лар бошида республика ҳуду-дида ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришда юз берган ўзгаришларни ҳисобга олган қолда янги Иқтисодий район ўтказилди ва Ўзбекистон ҳудуди такомиллашган 7 И. р. га бўлинди (харита-схемага қ.). Бу р-нларнинг иқтисодий ривожланиши даражаларининг қиёсий тавсифи жадвалда берилган.

Тошкент И. р. (таркибида Тошкент вилояти ва Тошкент ш.) иқтисодий ривожланиш даражасининг нисбатан юқорилиги, минерал хом ашё ресурсларига бойлиги, аҳолининг зич жойлашганлиги, қулай иқтисодий-геогра-фик ҳолати (Марказий Осиёга ва ундан Россияга чиқадиган транспорт йўлаги), пойтахт минтақаси мақоми билан ажралиб туради. Қ. х. сертармоқ (пах-тачилик, дончилик, канопчилик, пил-лачилик, шаҳар атрофи боғдорчилиги, сабзавотчилик, гўшт-сут чорвачилиги ва б.) ва ривожланган. Мамлакатдаги етакчи индустриал р-н. Саноатнинг ривожланиш даражаси мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан 2 марта юқори туради. Ундирувчи саноат тармоклари билан бир қаторда ишлов берувчи саноат тармоклари ҳам устунлик қилади. Бу И. р. саноат мажмуида Ўзбекистондаги машина ва ускуна-жиҳозларнинг 70% ни ишлаб чиқарадиган машинасозлик мажмуи етакчи ўринда туради (қ. х. машинасозлиги, тўқимачилик машина-созлиги, электротехника), мамлакатда қора ва рангли металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқаришда асосий ўринни эгаллайди. Ўзбекистон металлургия ктида тайёр қора металлар прокати — 100%, Олмалиқ кон-металлургия ктида мис ва рухнинг асосий кис-ми, кўмир қазиб чиқариш (96,6%), асосий кимё ва органик синтез кимёвий маҳсулотлари (минерал ўғитларнинг 39,4%, хом ашё этил спиртининг 36,2%), кўпгина қурилиш материаллари ва конструкциялари (цементнинг 40%, шифернинг 58,6%, линолеумнинг 100%, дераза ойнасининг 23,8%) ишлаб чиқарилади. Р-н қудратли қурилиш базаси, қалин транспорт тармоғига эга, мамлакатнинг илмий, лойиҳа ва конструкторлик потенциали, кадрлар тайёрлаш бўйича муас-сасаларнинг асосий қисми шу р-нда жойлашган.

Жиззах — Сирдарё И. р. (таркибида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари) яқин ўтмишда Тошкент Иқтисодий районнинг чекка семики ташкил қилар эди. Кейинчалик мустақил Иқтисодий районга ажратилган. Мирзачўл ва Жиззах чўлларини ўзлаштириш муносабати билан бу р-н жадал ривожланди ва муайян хўжалик мустақиллигига эга бўлди. Мамлакатда пахта етишти-рувчи йирик р-н ҳисобланади (ялпи ҳосилнинг 25%). Р-н саноати шаклланиш босқичида, унинг тузилмасида пахта тозалаш саноати ва иссиқлик энергетикаси (келтириладиган газ ҳисобига) нинг ҳиссаси катта. Жиззах чўлини янада ўзлаштириш р-н ривожининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Саноат-фуқаролик қурилиши учун ер ресурсларининг кўплиги, қулай иқтисодий-географик ва транспорт шароитлари, Тошкент, Фарғона, СамарқандҚашқадарё Иқтисодий район ларига қўшнилиги бу ерда ишлов берувчи саноат корхоналарини жойлаштириш, аҳолини зич жойлашган ҳудудлардан кўчириб келтириш, истиқболда эркин иқтисодий зона барпо этиш имкони-ятларини беради.

Фарғона И. р. (таркибида Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари)да ерсув ва минерал хом ашё ресурелари ғоят чекланган, лекин меҳнат ресурсларига ғоят бой — Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд. Р-нни ривожлантиришнинг асосий йўналиши мавжуд қ,х. ресурелари хом ашёси (пахта, мева, сабзавот, пилла)га мўлжалланган меҳнатталаб и. ч. тузилмасини барпо этишдан иборат. Қ. х., асосан, пах-тачиликка ихтисослашган (ялпи пахта ҳосилининг 26%). Р-нда ипакчилик, кимё саноати (минерал ўғитлар ишлаб чиқариш), нефтни қайта ишлаш (Ол-тиариқ, Фарғона), бутун Марказий Осиёда ягона бўлган енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган «ЎзДЭУ авто» қўшма корхонаси (Асака ш.) муҳим аҳамиятга эга.

Самарканд — Қашқадарё И. р. (таркибида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари) мамлакатнинг марказий қисмини ишғол қилади. Унинг ҳудудидаги тоғли ва тоғ олди адирликларида қад. лалмикор деҳқончилик, боғдорчилик ривожланган (жами лалмикор ерларининг 1/3 қисми шу р-нга тўғри келади), илгари қоракўл қўйлари боқилган чўл зонасида пахтачилик жадал ривожланмоқда. Р-н қаттиқ буғдой навлари, зиғир, беда каби экинлар, узум, майиз, мевалар, эртаги сабзавотлар етиштирувчи асосий ҳудудлардан бирига айланади. Р-н таркибида Қарши чўлини ўзлаштириш негизида ингичка толали пахтачилик базаси бўлиб қоладиган Қашқадарё ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуи шаклланмоқда. Р-нда газ (Шўртан газ мажмуи, Муборак газни қайта ишлаш з-ди), кимё саноати, машинасозлик, металлга ишлов бериш каби саноат тармоклари жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефтнинг 95%, табиий газнинг 95,8% шу р-нга тўғри келади.

Бухоро — Навоий И. р. (таркибида Бухоро ва Навоий вилоятлари) Қизилқум чўлида жойлашган, Р-н, асосан, газ, нефть, рангли ва қимматбаҳо ме-таллар, қурилиш материаллари учун хом ашё ва б. минерал захираларни қазиб олиш негизида ривожланмоқда. Навоий конметаллургия к-ти, Навоий, Зарафшон (Мурунтов), Учқудуқ, Тасқазған, Газли саноат боғламларида олтин қазиб олиш саноати, рангли металлургия, кимё (минерал ўғитларнинг ), газ, қурилиш материаллари (цементнинг 40,3%) саноати корхоналари республика иқтисодиётида салмоқли ўринга эга. Қ. х. да пахтачилик, қора-кўлчилик ва р-н ички эҳтиёжларини қондирадиган мева-сабзавотчилик асосий тармоқлар ҳисобланади. Аму-Бухоро машина капали билан суғориш имко-ниятлари бу р-нда суғорма деҳқончиликни ривожлантиришни чеклайди.

Қуйи Амударё И. р. (таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) қад. суғорма деҳқончилик минтақасида жойлашган. Р-нда, айниқса, Устюртда 200 дан ортиқ фойдали қазилмалар конлари (табиий газ, темир рудаси, фосфоритлар, ош тузи ва б.) топилган, Бу ҳудудда пахтачилик билан бир қаторда шоличилик, полизчилик (Хоразм қовунлари), уруғлик беда, сабзавотчилик ривожланади. Бой минерал хом ашё ресурсларидан комплекс фойдаланиш асосида яқин истиқболда 2 саноат рни ва бир катор саноат боғламлари пайдо бўлади.

Орол денгизининг қуриб бориши ва Орол бўйининг сахрога айланиши жа-раёнлари билан боғлиқ ҳолда вужудга келган мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазият ҳудудни ривожлантириш истиқболларини қўшни Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти билан мувофиклаштирилган ҳолда ҳал этишни талаб этади.

Сурхондарё Иқтисодий район (таркибида Сурхондарё вилояти) Ўзбекистоннинг энг жан. қисмини ишгол этади. Р-ннинг ўзига хос географик ҳолати (деярли қамма томони тоғлар билан ўралган) унинг иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатган. Р-н иқлими субтропикларга яқин бўлгани сабабли р-н ингичка толали пахта, субтропик мевалар, эртаги саб-завот етиштиришга ихтисослашган. Саноати кўмир (Шарғун тошкўмир кони), нефть ва газ казиб олиш (маҳаллий истеъмол учун) асосида ривожланган. Сурхон-Шеробод чўлида янги ерларни ўзлаштириш асосида бу ҳудудда ингичка толали пахтачилик, экспорт йўналишидаги субтропик мевачилик ва эртаги сабзавотчилик ривож топади. аниқланган фойдали қазилмалар конлари ни ўзлаштириш бу ҳудудда кон саноатини ва рангли металлургияни ривожлантириш имкониятларини яра-тади: Ходиза, Шарғун — Сариосиё (рангли металлар, кўмир, қурилиш материаллари), Бойсун (тошкўмир, табиий газ, қурилиш материаллари) саноат узеллари шаклланади. Термиз ш. да ва туман марказларида, асосан, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари ривожланади.

Ад.: Каримов И. А., Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997; Бедринцев А. К., Совершенствование территориальной организации хозяйства союзной республики, Т., 1987; Экономическое районирование Ўзбекистана [Под. ред. К. Н. Бедринцева|, Т., 1966.

Александр Бедринцев.


Кирилл алифбосида мақола: ИҚТИСОДИЙ РАЙОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты