ИҚТИСОДИЙ ТАНГЛИКЛАР — иқтисодий циклнинг тушкунлик ҳолати б-н тавсифланувчи махсус фазаси, мамлакат иқтисодиётида вақт-вақти билан юзага келадиган чуқур номутано-сибликлар. Мамлакат иқтисодий аҳволининг кескин ёмонлашуви, и. ч. нинг ғоят пасайиши, шаклланган иқтисодий алоқаларнинг бузилиши, корхоналарнинг банкротлиги, ишсизликнинг ўсиши ва охир-оқибат аҳоли турмуш да-ражасининг пасайишини келтириб чиқаради. Иқтисодий тангликлар ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ва истеъмол қилиниши лозим бўлган маҳсулот ҳажми, инвес-тицион товарлар ва истеъмол маҳсулотлари, аҳоли даромадлари ва хара-жатлари, экспорт ва импорт, бюджет даромадлари ва харажатлари, корхоналарнинг мажбуриятлари ва уни бажариш имконияти ўртасида юзага келиши мумкин. Кенг маънода Иқтисодий тангликларни жами талаб билан жами таклиф ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши келтириб чикаради.
Иқтисодий тангликларнинг юзага келиш сабаблари, уни келтириб чикарувчи омиллар ва амалдаги белгилари мавжуд. Жамият миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг жами талабдан ошиб кетиши, давлат харажатларининг кескин ошиб кетиши, корхоналарда и. ч. самарадорлигининг пасайиб бориши, аҳоли даромадларининг қисқариши кабилар тангликни келтириб чиқарувчи сабаблар ҳисобланади. Иқтисодий тангликларнинг илк белгилари муомала соҳасида кўринади. Шундан кейин танглик миллий хўжаликнинг бошқа соҳаларини қамраб олади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг реализация қилинмай қолиши натижасида тадбиркорларнинг фойдаси камаяди. Бу, ўз навбатида, банклар даромадини қисқартиради. Банклар ўз даромадларини ошириш мақсадида фоиз ставкаларини кўтарадилар. Иқтисодий тангликлар самарадорлиги пасаяетган даврда кредитлар фоизининг бундай оширилиши корхоналар тўлов қобилиятини пасайтиради ва банкротик хрлатлари оммавий тус олади. Дастлабки Иқтисодий тангликлар 1825 й. да Англи-яда содир бўлган ва ҳар 10—11 й. да такрорланиб туриши (1825, 1836, 1847, 1857 й. лар) муҳим хусусиятга айланди. Иқтисодий тангликлар кейинги даврда ҳам тез-тез такрорланди.
Иқтисодий тангликлар даврий характерда бўлиб, ўртача ҳар 7—10 йилда такрорланиб келади. Икки Иқтисодий тангликлар оралиғидаги давр цикл деб аталади. Иқтисодий тангликлар умумий, оралиқ, қисман, тармоқ ва таркибий тарзда бўлиши мумкин.
Умумий Иқтисодий тангликлар миллий хўжаликнинг барча соҳаларини қамраб олади ва узоқ давом этади. Бундай танглик натижасида жамиятда чуқур салбий ижтимоийиқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар юз беради. 1929—32 й. ларда АҚШда содир бўлган танглик умумий иқтисодий танглик бўлиб, у буюк депрессия номини олган. Оралиқ И. т. кўпроқикти-содий циклнинг жонланиш ва кўтарилиш даврида содир бўлади ҳамда жа-раённи секинлаштиради, узок, давом этмайди ва унинг оқибатларини қисқа вақт ичида бартараф қилиш мумкин. Қисман Иқтисодий тангликлар иктисодиётнинг муайян соҳасини қамраб олади. Бундай кўринишдаги танглик оқибатида пул муомаласи, кредит ски молиявий муносабатлар зарар кўради. Тармоққа хос танглик иқтисодиёт тармокларидан бирида содир бўлади. Тармоқда юзага келадиган тангликнинг асосий сабаблари таркибий ўзгаришлар, номутано-сиб и. ч. ёки ортиқча и. ч. ҳисобланади. Таркибий Иқтисодий тангликлар иқтисодиётдаги бир томонлама ривожланишнинг натижаси бўлиб, узоқ давом этади ва бир нечта циклни қамраб олади. Таркибий тангликка 20-а. нинг 70-й. ларидаги АҚШ, Германия, Буюк Британияда юз берган энергетика, хом ашё ва озик,-овқат тангликларини, 1997—98 й. лардаги Жан. шарқий Осиёдаги молиявий тангликни мисол қилиб келтириш мумкин.
Иқтисодий тангликларнинг ягона ижобий жиҳати шуки, унинг натижасида ресурсларнинг қайта, мақсадга мувофиқ тақсимланишига эришилади. Самарасиз ёки кераксиз соҳалардаги ресурслар янги, иқтисодий фойда кўпроқ бўлган соҳаларга оқиб ўтади. Ишлаб чикарувчилар, тадбиркорлар ва молиячилар ўз маблағларини фойда нормаси юқори бўлган тармокларга йўналтиради. Натижада иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар рўй беради ва иқтисодиёт таркибан такомиллашади.
Иқтисодий тангликлар даврида унинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида давлат тангликдан чиқиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ўзбекистонда ҳам 1990-й. ларда ўзига хос чуқур иқти-содий танглик юзага келди. Бу танглик аввало иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларининг кескин пасайиши, истеъмол бозорининг кашшокданиши ва аҳоли турмуш даражасининг ёмонлашишида намоён бўлди. Ушбу Иқтисодий тангликлар му-стақиллик даврининг дастлабки йилларида давом этди. Кейинчалик, 1995 — 96 й. лардан бошлаб, давлатнинг тангликка қарши таъсирчан сиёсати натижасида истеъмол бозорининг тўйиниб бориши, иқтисодиёт тармоқ таркибининг такомиллашиши, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ошиши ва аҳоли даромадларининг кўпайишига эришилди.
Неьмат Холматов.