ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ — давлатнинг муайян вақт (одатда бир йил) учун мўлжалланган пул даромадлари ва харажатлари мажмуи. Давлат бюджети давлат ихтиёридаги пул фондларининг тақсимланишини билдириб, у давлат молиясининг бош бўғини ҳисобланади. Давлат бюджети таркибан умумдавлат (ёки марказий) бюджет и (мамлакат миқёсидаги умумий даромадлар ва харажатлар йиғиндиси) вамаҳаллий (муниципал) бюджет (ҳудудий тузилмалар — ўлка, вилоят, туман ва ҳ. к. доирасидаги пул даромадлари ва харажатлари) га бўлинади. Икки турдаги бюджетлар нисбати мамлакатнинг ички шароитига боғлиқ бўлади. Давлат жамиятга ижтимоий хизматлар (миллий хавфеизликни таъминлаш, жамоат тартибини саклаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, ночорларга ёрдам бериш, аҳолига бепул ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва б.) кўрсатади ва буларнинг барчаси харажат талаб қилади. Бюджет даромадлари солиқлар, соликдан ташқари йиғимлар, давлат заёмларидан тушган пул, давлат мул-кини сотишдан ёки ижарага беришдан келган маблағлардан шаклланади. Бюджет даромадининг аҳоли жон бошига ҳисобланган миқдори мамлакатнинг бюджет салоҳияти (потенциали) деб юритилади ва бу бюджет даромадининг умумий ҳажмига ҳамда аҳолининг сонига боғлиқ. Бюджет харажатлари унинг даромадидан ортиб кетса, бюджет тақчиллиги, яъни камо-мади юзага келади. Камомад миқдори мамлакат ялпи миллим маҳсулотнинг 3—3,5% га тенг бўлиши меъёрий ҳисобланади. Бюджет камомадининг ғоят ошиб кетиши ва уни даромад билан таъминлаш мумкин бўлмаганда бюджет харажатлари қисқартирилади. Марказий, маҳаллий Давлат бюджети лари ва Давлат бюджетидан ташқари фондлар (давлатнинг муайян мақсадли фондлари, махсус мақсадли солиқлар, заёмлар, бюджетдан субсидиялар ҳисобига яратиладиган махсус фондлар) йиғиндиси давлатнинг йигма бюджетини ташкил этади. Давлат бюджети, одатда, жорий йилда келгуси йил учун тузилади. Иқтисодий беқарорлик шароитида у чорак ёки ярим йилга тузилиши ҳам мумкин. Давлат бюджетини ҳуку-мат тузади ва юқори қонун чиқарувчи орган (парламент) томонидан тасдиқланади.
Давлат бюджети муайян мамлакатдаги ижтимоийиқтисодий муносабатларни ҳам ифодалайди. Жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва фаолиятига қараб Давлат бюджети моҳияти, унинг даромадлари ва харажатлари хусусияти ҳамда таркиби турлича бўлади. Саноати ривожланган мамлакатларда давлатнинг иқтисодиёт, и. ч., миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлашга фаол аралашуви Давлат бюджети мавқеининг ошишига сабаб бўлади, миллий даромад давлат ихтиёрида йиғилади ва унинг бюджет орқали қайта тақсимланадиган қисми кўпаяди.
Ҳоз. ривожланган мамлакатларда Давлат бюджетининг асосий қисми солиқлар (фуқароларнинг шахсий даромадларидан ундириладиган шахсий даромад солиғи, иш ҳақи фондига солиқ ва корхоналар, корпорациялар фойдасидан ундириладиган фойда солиғи ва б.) ҳисобига шаклланади (мас, 1987 й. да АҚШда солиқ тушумлари Давлат бюджетининг 98% ини, Буюк Британияда 96,7% ини, Францияда 91,5% ини ташкил қилди). АҚШ федерал бюджетидан қилинадиган харажатлар орасида «да-ромадлар даражасини таъминлаш» (қариялар, меҳнатга лаёқатсизлар, ишсизлар, ногиронлар, тиббий ёрдамга муҳтожлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва ҳ. к. га ёрдам кўрсатиш) сарфлари 40%, миллий мудофаа харажатлари (28— 30%) энг муҳим ўринда туради.
Ҳоз. даврда оз сонли социалистах мамлакатларда Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми давлат сектори (ижтимоий мулк)дан тушадиган маблағлардан, кооперативлар, хусусий корхоналардан, аҳолидан олинадиган турли солиқлардан ҳосил бўлади ва асосан халқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-маиший тадбирларга сарфланади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети республика Д. б., Қорақалпоғистон Республикаси Давлат бюджети6., вилоятлар ва Тошкент ш. маҳаллий бюджетларини бирлашти-ради. Ўзбекистоннинг биринчи Давлат бюджети 1924—25 й. ларда тузилган бўлиб, унинг ҳажми 3,64 млн. сўмни ташкил этган эди.
Ўзбекистонда янги бошланаётган йил учун Давлат бюджети йил якуни (дек. ойининг охири)да ЎзР Олий Мажлиси сессиясида тасдиқланади ва қабул қилинган Давлат бюджети қонун кучига эга бўлади ҳамда амалиётга жорий этилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Давлат бюджетининг шаклланиш хусусиятлари бошқариладиган бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги ўзгаришлар билан боглиқ ҳолда борди. Ўзбекистан Республикаси Давлат бюджети даромадларининг мутлақ кўпчилик қисми соликлар ҳисобига олинмоқда.
1995 й. да Ўзбекистонда бюджет камомади 3%, 1996 й. да 3,5%, 1997 й. да 2,2%, 2000 й. да ялпи ички маҳсулотнинг 1 % (32,8 млрд. сўм)га тенг бўлди. Амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган бюджетдан ташқари жамғармалар (ижтимоий суғурта жамғармаси, иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши жамғармаси, йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мул-ки қўмитаси жамғармаси, минерал хом ашё базасини такрор ишлаб чиқариш фонди, ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларининг махсус фондлари)нинг мақсадли йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, 1995 й. дан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бирлашган бюджетига киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида жами даромадлар ва харажатлар ўзгаришларида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, хўжаликлар ва аҳоли даромадларининг ўсиши асосий аҳамиятга эга. Ўзбекистонда Давлат бюджетини шакллантириш тартиби Ўзбекистан Республикасининг 2001 й. 1 янв. дан кучга кирган «Давлат бюджети тизими тўғрисида» қонуни (2000 й. 14 дек.)га мувофиқ олиб борилади.
Аҳмаджон Ўлмасов, Эрлис Аликулов.