ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР

ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР — кишилик жамиятининг ҳамма босқичларида моддий неъматларни и. ч., тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол муно-сабатларини бошқариб турувчи объектив қонунлар. Кишилик жамияти ва и. ч. муносабатлари вужудга келиши билан амал қила бошлайди. Иқтисодий қонунлар муносабатлари тизимидаги муҳим, барқарор, ички, моҳиятли, зарурий, мунтазам такрорланувчи алоқадорликлар, боғланишларни ифодалайди. Иқтисодий қонунлар доимо бир-бири билан боғлиқ, бири иккинчисини тақозо қилган ҳолда амал қилади, маълум шартшароитлар йўқолгач, Иқтисодий қонунлар ҳам ўз кучини йўкртади. Иқтисодий қонунларнинг таъсир доираси ва характери жамият тараққиётининг объектив шартшароитларига, и. ч. воситаларига нисбатан бўлган муносабат шаклларига, ижтимоий меҳнатни ташкил қилиш ва унинг натижаларини тақсимлаш усулларига боғлик. Иқтисодий қонунлар объектив характерга эга. Амал қилиш даврининг давомийлигига қараб Иқтисодий қонунлар 3 гуруҳга ажратилади: Умумий Иқтисодий қонунлар — кишиликжамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қиладиган қонунлар. Mac, вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг ўсиб бориш қонуни, ижтимоий меҳнат тақсимоти қонуни ва б. Хусусий Иқтисодий қонунлар — инсоният жамияти тараққиётининг маълум босқичларида, муайян ижтимоийиқтисодий тизим доирасида амал қиладиган қонунлар. Мас, талаб қрнуни, таклиф қонуни, қиймат қонуни — товарпул муносабатлари мавжуд бўлган даврларда амал қилади. Махсус Иқтисодий қонунлар — алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қиладиган қонунлар. Mac, қўшимча қиймат қонуни.

Иқтисодий қонунлар табиат қонунларидан фарқ қилади. Уларнинг фарқи шундаки, табиат қонунлари доимийдир, Иқтисодий қонунлар эса ижтимоий ҳаёт қонунлари бўлиб, тарихийдир ва ўзгарувчандир, чунки Иқтисодий қонунлар кишиларнинг ўз эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлидаги фаолияти билан боғлиқ бўлиб, кишилик жамияти мавжуд бўлганда пайдо бўлади ва амал қилади. Иқтисодий қонунларни илмий асосда билиш, улардан жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш мумкин. Иқтисодиёт назарияси фанининг асосий вазифаси Иқтисодий қонунларни билиш ва унинг мазмунини очиб бериш ҳисобланади.

Қодиржон Юсупов.


Кирилл алифбосида мақола: ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
ФИЗИКА
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты