ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ ТАШКИЛОТИ

ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ ТАШКИЛОТИ, Organisation for Economic Cooperation and Dovelopment (OECD) — Европадаги давлатлар бирлашмаси. 1948 й. да АҚШ ташаббуси билан Европани тиклаш бўйича Америка иқтисодий ва молиявий ёрдамини (Маршалл режаси) оқилона ишлатиш ва шу ёрдамни оладиган Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш мақсадларида тузилган Европа иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти вориси тарзида ташкил топди. Бу ташкилотни тузиш тўғрисида конвенция 1960 й. 14 дек. да Парижда имзоланиб, 1961 й. 1 окт. дан кучга кирган. Ташкилотда 21 мамлакат — Австралия, Австрия, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Нидерландия, Греция, ГФР, Дания, Ирландия, Исландия, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Норвегия, Португалия, Туркия, Франция, Финляндия, Швейцария, Швеция, Япония, Янги Зеландия қатнашади. Расмий жиҳатдан ташкилот шартномани имзолаган мамлакатларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодиётни юксалтириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, молиявий барқарорликни сақлашни назарда тутади. Ташкилотга аъзо давлатларнинг ривожланаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш, давлатлар минтақасида аъзодавлатлар сиёсатини му-вофиклаштириш нули билан иқтисодий ва ижтимоий баркарорликни таъминлашга ҳисса қўшади. Ташкилот фаоли-ятига ташкилотда қатнашувчи мамлакатларнинг вакилларидан иборат кен-гаш рахбарлик қилади. Ташкилот идо-раси Франция (Париж)да жойлашган.


Кирилл алифбосида мақола: ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ ТАШКИЛОТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
ИТАЛИЯ
КАНАДА
ЛЮКСЕМБУРГ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты