ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ИҲТ) — аъзо мамлакатларнинг иқтисодий, маданий, фан ва тех-никавий ҳамкорлиги бўйича ташкил этилган халқаро минтақавий ташкилот. ИҲТ 1964 й. да Эрон, Покистон ва Тур-кия томонидан «Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш» номи б-н тузилган. Кейин 70-й. ларда ички минтақавий савдо сусайиб кетгани учун ўз фаолиятини тўхтатган. 1985 й. да «Иқти-содий ҳамкорлик ташкилоти» номи б-и қайтадан ўз фаолиятини бошлади. 1992 й. 28 нояб. да Исломобод ш. да аъзо давлатлар Ташки ишлар вазирлари кен-гашининг фавқулодда йиғлишида Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистан, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатлари ИҲТга аъзо бўлдилар. Ташкилотнинг асосий мақсадлари: ташкилотга аъзо бўлган давлатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни, шу жумладан, савдо-сотиқни кенгайтириш; ҳар бир аъзо давлатда иқтисодий ўсиш ва аҳолининг турмуш даражасини кўтариш учун шартшаро-итлар яратиш; аъзо давлатларнинг маънавий ва маданий алокаларини кучайтириш ва б.
Ташкилотнинг асосий органлари: Ташқи ишлар вазирларининг Кенгаши, доимий вакиллар ва минтакавий режалаштириш кенгашлари ҳамда котибият. бошқаради. Котибият 6 та махсус директорат (савдо; транспорт ва коммуникациялар; энергетика, минерал ресурслар ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш; саноат ва қ. х. ; иқтисодий тадқиқотлар ва статистика; лойиҳавий тадқиқотлар) дан иборат. кемачилик компанияси; «ЭКОЭЙР» авиакомпанияси; савдо ва ривожланиш банки; қайта суғурталаш компанияси; маданият ин-ти; фан фонди; таълим ин-ти.
Аъзо давлатлар бошликлари, ҳукумат раислари, делегацияларининг энг муҳим иқтисодий ва б. масалалар бўйича йиғилиш ва учрашувлари мунтазам ўтказиб турилади. Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг 6-учрашуви Теҳронда ўтди (2000, 9—10 июль). Ташкилот идораси Теҳронда жойлашган.
Содиқ Сафоев.