ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР

ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР — инсоннинг иқтисодий соҳадаги юридик имкониятларини белгиловчи конституциявий ҳуқуқлар мажмуи. Мазкур имкониятларнинг ха-рактери ва моҳияти пировард оқибатида муайян жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тузумни белгилаб беради. Ҳоз. демократик давлатларда асосий Иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар ва э. сирасига хусусий мулкчилик хуқуқи, жумладан, ерга ва аклий меҳнат маҳсулотларига хусусий мулкчилик ҳуқуқи, мерос ҳуқуқи, эркин тадбиркорлик (хўжалик соҳасида та-шаббускорлик) ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнатга оид бошқа ҳуқуқлар, хусусан ишсизликдан муҳофаза қили-ниш, корхонани бошқаришда иштирок этиш ва ҳ. к. киради.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (36—37-моддалар) ва меҳнат ҳақидаги қонунлари ҳар бир шахсга ўз меҳнат қобилиятидан фойдаланишни кафолатлайди, фуқароларнинг иқтисодий жиҳатдан ҳар қандай маж-бур қилинишини ва меҳнат ҳақи тўлашда камситилишини тақиклайди. Айни вақтда истеъмолчи ҳуқуқларининг устуворлигини, мулкдорликнинг барча шакллари муҳофаза этилишини кафолатлайди.


Кирилл алифбосида мақола: ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ
ИШ ҲАҚИ
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты