ЖИНОЯТ ИШИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО

ЖИНОЯТ ИШИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО — жисмоний ёки юридик шахснинг жиноят оқибатида ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида келтирилган моддий зарарни ундириш тўғрисидаги талаби. Бу даъво жиноят иши юзасидан тергов ва суд бўлаётган вақтда айбдорга ёки унинг ҳаракатлари учун зиммасига моддий жавобгарлик юклатилган шахсларга нисбатан қўзғатилиб, судда жиноят иши б-н бирга кўрилади (Ўзбекистон ЖПК, 276-модда). Бундай даъвони жабрланган ҳар қандай шахс, шу жумладан, вафот этган одамнинг қарамоғида бўлганлар ҳам қўзғатишга ҳақли. Жиноят ишида фуқаровий даъво давлат пошлинаси тўлашдан озод қилинади ва бундай даъво жиноят иши қўзғатилган вақтдан бошлаб суд тергови бошлангунга қадар қўзғатилиши мумкин. Даъво жиноят иши бўйича тергов олиб бораётган орган ёки судга берилади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор — қарор, суд эса — ажрим чиқариб, даъво қўзғатган шахсни фуқаровий даъвогар деб тан олади. Давлат ёки жамоат манфаатларини, шунингдек, фуқаро ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган ҳолларда прокурор ҳам даъво қўзғатади ёки жабрланувчининг даъвосини қўллабқувватлайди. Жиноят ишида фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида айбланувчининг, гумон остидаги шахснинг ёки фуқаровий жавобгарнинг мулки хатлаб қўйилади (290-модда). Қўзғатилган даъвонинг асослилиги масаласи суд ҳукм чиқараётган пайтда ҳал қилинади (457-модда). Суд судланувчини айбдор деб топиб, Жиноят ишида фуқаровий даъвонинг асослари ва миқдорини қанчалик исбот этганига қараб, уни тўла ёки қисман қаноатлантиради ёхуд жиноят оқибатида моддий зарар етказилмаган деб топса, даъвони рад қилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЖИНОЯТ ИШИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АДВОКАТ
АЙБ
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты