КАНАДА АРКТИКА АРХИПЕЛАГИ

КАНАДА АРКТИКА АРХИПЕЛАГИ — Шим. Муз океанидаги йирик ороллар гуруҳи, Шим. Американинг энг шим. соҳили яқинида, Канадага қарашли. Майд. 1,3 млн. км2. Йирик о. лари: Баффин Ери, Элсмир, Виктория. Материк саёзлигида жойлашган. Рельефи, асосан, текисликдан иборат, шарқий қис-мидаги тоғларнинг энг бал. жойи 2926 м (Элсмир о. да). Нефть, табиий газ, темир, мис рудаси конлари бор. Иқлими кескин, арктика иклими. Янв. нинг ўртача т-раси —23° дан —35° гача, июл-ники 7—4°. Мутлақ минимум т-ра —50°. Йиллик ёғин жан.шарқида 400—450 мм, шим. да 100 мм. Кўп йиллик муз-лоқ ерлар, музликлар бор. Музликлар силжиб, денгизга узилиб тушиб туради. Ўсимлик дунёси арктика саҳроси (шим. да) ва мох-лишайник тундрасидан (жан. да) иборат. Оролларда шимол буғуси, оқ айиқ, қутб тулкиси яшайди. Ёзда қушлар кўп бўлади. Аҳоли, асосан, буғучилик, овчилик, балиқ овлаш б-н шуғулланади. Асосий аҳоли пунктлари: Фробишер-Бей, Кеймбриж-Бей, Резол ьют.


Кирилл алифбосида мақола: КАНАДА АРКТИКА АРХИПЕЛАГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА
РОССИЯ
КАНАДА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты