ЖЎРАЕВ Тўхтамурод Жўраевич

ЖЎРАЕВ Тўхтамурод Жўраевич (1934.25.10, Тошкент) — математик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1989), Ўзбекистонда хизмтг кўрсатган фан арбоби (1991), физ.-мат. фанлари д-ри (1972), проф. (1973). ТошДУ ни тугатган (1958), Ўзбекистон ФА Механика па иншоотларни н г сейсмик мустаҳкамлиги ин-ти директори (1974-85), Ўзбекистон ФА Математика ин-тида директор (1985—92 ва 1997 й. дан), ТошДУ ректори (1992 — 95), Ўзбекистон ФА президенти (1995 — 2000). Илмий ишлари хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар ва чегаравий қатлам назариясига оид. Унинг аралаш ва аралаш-қўшма типли тенгламаларга оид ишларида янги чегаравий масалалар ўрганилиб, муҳим на-тижалар олинган; математик физикада муҳим татбикларга эга бўлган чегара-вий қатлам назариясига оид ишларининг ахдмияти катта. Жўраев бир қанча халқаро академиялар ва халкаро жамиятлар аъзоси. Кўп жилдли (1-, 2-ж., Т., 1999) «Олий математика асослари» дарслиги ҳаммуаллифи. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши (1992 — 95), 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974). «Дўстлик» (1996), «Меҳнат шуҳрати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Ас: Краевые задачи для уравнений смешанного и смешанно-составного типов, Т., 1979.


Кирилл алифбосида мақола: ЖЎРАЕВ Тўхтамурод Жўраевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
МАТЕМАТИКА
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты