ЖЎРАУЗУМ — кечпишар хўраки узум нави. Ҳоз. Ўзбекистон ўсимликшунослик и. т. ин-тида Нимранг ва Пушти Тоифи навларини чатиштириб чиқа-рилган (A. M. Негруль ва М. С. Журавель). Тупи кучли ўсади. Гули қўш жинсли. Барги ўртача, беш бўлакли, арра тиш-ли, барг банди узун. Узум боши катта (ўртача вазни 500—550 г), сершингил, ғужумлари йирик, тухумсимон, оч яшил. Пўсти қаттиқ, юпқа, серэт, серсув, мазаси ёқимли. Сент. нинг охирида пишади. Таркибида 22—23% қанд, 6,5—7,5 мг% кислота бор. Гектаридан 400—500 ц гача ҳосил беради. Тошкент, Самарқанд вилоятларида экилади. Янгилигида истеъмол қилинади, винолар тайёрланади.