ЖЎРАҚАНД — қовуннинг ўртапишар нави. Халқ селекциясида яратилган. Шакли чўзиқ, эллипссимон ёки тухумсимон. Пўсти силлиқ, бир оз ғадир-будур, уз. 18 — 23 см, оғирлиги 2—3 кг. Ёппасига тўр билан қопланган, тўрлари йирик, дағалроқ. Эти қалин (4—4,5 см), оқ, баъзан оч яшил, мулойим, сал карсиллайди, ширин. Таркибида 12,1% қуруқ модда, 9,5% қанд, шу жумладан 7,2% сахароза бор. Уруғи Жўрақанд қовун нави. ўртача, сарғиш. Уруғидан униб чиққандан сўнг биринчи хрсили 78—90 кунда пишади. Оқпалак касаллигига чидамлироқ. Ҳосилдорлиги 20—28 т/га. Асосан Тошкент, Фарғона вилоятларида экилади.