ЖЎХОРИ (Sorghum Pers.) — ғалладошлар (ғаллагуллилар) оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, дон ва ем-хашак экини. Жўхорининг 50 га яқин ёввойи ва маданий тури бор. Донли Жўхори (S. cernuum; оқ жўхори, қўқон жўхори, гаолян ва б.), ширин Ж. (S. saccharatum), дурра (S. durra), супурги Жўхори (S. technicum), ўтсимон Жўхори (судан ўти — S. Sudanense, ўтсимон Жўхори — S. almum) каби бир йиллик турлари кўпроқ экилади. Ватани — Мар-казий Африка. Мил. ав. 4—3-минг йилликдан бери экиб келинади. Эрон, Ҳиндистон, Хитой, АҚШда ва Африка, Океания, Австралия, Ўрта Осиё, Украина жан. да экилади. Жаҳон бўйича Жўхори экин майдонлари 43,6 млн. га дан ортиқ, ялпи ҳосили 68,2 млн. т, ҳосилдорлиги 14,4 ц/га. Ўзбекистонда экин майдони 9 минг га (1999). Жўхорининг илдиз тармоғи попук илдиз бўлиб, асосий қисми ернинг ҳайдалма қатламида ривожланади, айрим илдизлар эса 2,5 м чуқўрликка кириб боради. Пояси сомон поя, бўйи 0,5—7 м гача, ўртача 2—3 м, поянинг ичи ғовак паренхима тўқималари б-н тўлган. Пояси тупланади (1—8). Барги кенг, 10—25 та бўлади. Тўпгули рўвак, уз. 15—60 см, ён шохлари учларида 2 та бошоқча чиқа-ради, биттасида мева ҳосил бўлади. Жўхори четдан чангланади. Дони крбикли ва қобиқсиз, думалоқ, тухумсимон; ранги оқ ёки сариқ. 1000 та дони вазни 20—70 г. Донининг тиним даври йўқ, ҳосил йиғилгандан сўнг экиш мумкин. Жўхори муҳим дон экини, дони озиқовқатга ишлатилади. Донидан ёрма, ун, спирт, крахмал тайёрланади, унидан нон ёпилади, мол ва паррандаларга тўйимли ем сифатида берилади. Кўк массаси силосланади. Дони тўйимли, таркибида 65—75% крахмал, 10—15% оқсил (лизин), 3,5% гача ёғ бор. 100 кг Жўхори дони 119 озука бирлигига тенг. 100 кг кўк массасида — 23,5, силосида — 22, пичанида — 49,2 озука бирлиги бор. Поя ширасида 10—15% қанд бўлиб, шинни ишлаб чиқарилади. Супургибоп Жўхоридан супургилар ва чўткалар тайёрланади. Жўхори такрорий экин сифатида хам экилади. Жўхори бир йиллик ўсимлик. Қур-ғоқчиликка ва иссиқликка чидамли. Тупроқ ва ҳаво қурғоқчилигига бардош беради. Майсаси — Г да нобуд бўлади. 30—40° ҳароратга чидайди. Ёруғсевар, қисқа кун ўсимлиги. Тупроққа талаб-чан эмас, аммо ғовак тупрокларда яхши ўсади. Шўрга чидамли, ўсув даврининг бошланишида секин ўсади. Экилган уруғлар 10—15 кунда майсалайди, 25—30 кундан кейин тупланади, 40 — 50 кунда най ўраш даврига киради, рўвак чиқариш даври 55—65 кунга боради, рўвак чиқаришдан 5—6 кундан кейин гуллаш бошланади. Ўсув даври 75—100 кун. Жўхори ғўза, нўхат, бошқа дуккакли экинлардан бўшаган ерларга экилади. Чимқирқар плуг билан 28 — 30 см чуқурликда шудгор қилинади. Ер қуриган бўлса шудгордан олдин суғори-лади. Шудгорлашдан олдин гектарига 10—15 т гўнг, 50—60 кг фосфор, 40—50 кг калий солинади. Баҳорда (апр. —май) ҳарорат 13—15° бўлганда кенг қаторлаб экилади (қатор ораси 60, 70 см). Уруғлик экиш нормаси 5—10 кг/га, экиш чуқ. 3—5 см, кўчат қалинлиги ҳар гектарда 70—100 минг тупга боради. Қатор ораларига 2—3 ишлов берилади. Суғори-ладиган майдонларда 25—30 ц/га дон, 300—400 ц/га кўк масса беради (интенсив технология усуллари қўлланилганда 100—115 ц/га дон, 1000—1200 ц/га кўкпоя).
Навлари. Ўзбекистонда Жўхорининг 3 тури (донли Жўхори, ширин Жўхори ва супурги Жўхори гурухлари) кўпроқ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятлари, Фарғона ва Мирзачўлнинг суғориладиган шўр ерларида ўстирилади. Суғориладиган майдонларда Каттабош, Чиллаки, Ўзбекистон 5, Сангзор, Ўзбекистон 18, Карлик (Пастак) ва б. навлари экилади.
Жўхори зараркунандалари: битлар, симқуртлар, тунламлар, поя парвона-си, карадрина; касалликлари : чанг қоракуя, поя ва илдиз чириши, бактериозлар.
Ҳалима Отабоева.