КАРАМ

КАРАМ (Brassica L.) — бутгулдошлар оиласига мансуб, бир, икки ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, сабзавот ва ем-хашак экини. Карамнинг Евросиё ва Шим. Африкада 35 га яқин тури бор. Кўпгина турлари Ўрта денгиз атрофи ва Хитойдан келиб чиққан. Брюква, рапс, шолғом, сурепица, хантал ҳам шу туркумга киради. Бир тури — полиз К. (В. о1егасеае)нинг жуда кўп турлари хўжалик ақамиятига эга. Деҳқончиликда улардан оқ бошли (бош ўрайдиган оддий) Карам, қизил К., савой карами, брюссель карами, кольраби, гулкарам, пекин карами дунёнинг деярли барча мамлакатларида экилади. Жаҳон бўйича оқ бошли Карамнинг умумий экин май-дони 2,3 млн. га, ҳосилдорлик 209,9 ц/га, ялпи ҳосили 48,8 млн. т (1999). Асосан, оқ бошли ва гулкарам экилади. Карам аксари икки йиллик ўсимлик. Биринчи йил бош (карам) чиқаради, иккинчи йили ўзагидан гулпоя чиқариб, уруғлайди. Оқ бошли Карам навлари вегетатив (ўзаги, барг пластинкаси, тўп барги) ва қосил органлари (карам боши)нинг қатор морфологик белгилари билан бир-биридан фарқ қилади. Ташқи ўзагининг бўйи 16—20 см, тўпбаргининг диаметри 60—80 см, бандининг узунлиги бўйича барглари бандсиз, 4 — 15 см бандли, барглари майда — 25 — 40 см, ўртача — 40—50 см ва йирик — 50 см ва ундан йирик бўлиши мумкин. Барг тўқимасининг юзаси силлиқ ва буришган. Баргларининг ранги оч-яшил, тўқ-яшил, кулранг-яшил, кўкиш-яшил, яшил-бинафша, олачипор, кўк-яшил ва қизил-бинафша тусда.

Карам бошлари катталиги ва тиғизлигига кўра, майда (0,5—1,5 кг), ўртача (1,5 — 2,5) ва йирик (2,5 кг дан ортиқ) вазнда бўлади. Гуллари сарғиш, йирик, шингилларга тўпланган, меваси қўзоқ. Уруғи юмалоқ, тўқ қўнғир, диаметри 2 мм ча. Карам совуққа чидамли, уруғи 2 — 5° да уна бошлайди. Кўкати — 5° со-вуққа, катта ўсимлиги — 8° қисқа муддатли совуққа чидайди. Оқ бошли Карам 11—18° т-рада бош ҳосил қилади. Т-ра 25° дан ошганда бош чиқариши кечи-кади; сернам ва ёруғ жойда тез ривожланади.

Карам таркибида қандлар, органик кислоталар, витаминлар (С, Р, В,, В2, РР, К, Е) ва каротин, пантотен ва фолат кислоталар, ёғ, ферментлар, фитонцидлар, калий, кальций, йод, марганец, темир ва б. элементларнинг тузлари бор. Бевосита овқатга ишлатилади, тузланади ва консерва ҳолида истеъмол қилинади. Карам халқ табобатида турли касалликларга ишлатилади, организмдан холестериннинг чиқиб кетишини тезлатади. Карамда клетчатка кўп. Карам навлари эртаги, ўртача эртаги, уртаги, ўртача кечки ва кечки гурухларга бўлинади. Карам кўчати парник ва иссиқхоналарда етиштирилиб, эртагисига фев. охири ва март бошларида (60×60 см, 70х70 см схемада), ўртагиси апр. — май бошларида, кечкиси июль охири ва июль бошларида (70×70 см схемада) экилади.

Парвариши суғориш, қатор оралари ва туп атрофини юмшатиш, ўғитлаш, зараркунанда ва касалликларга карши кураш олиб боришдан иборат. Биринчи озиклантиришда гектарига 150—200 кг суперфосфат ва 120—150 кг аммиакли селитра, иккинчисида фақат 120 — 150 кг аммиакли селитра берилади. Карам экиладиган ер кузда ёки эрта баҳорда ҳайдалиб, гектарига 20—30 т гўнг, 300—400 кг суперфосфат, 100—150 кг калий тузи сочилади.

Карам уруғини бевосита далага экиш ҳам мумкин. Бунда унумдор, бегона ўтлардан тоза ерларга сеялкада қатор орасини 60— 70 см дан қилиб, 1 га майдонга 1 — 1,5 кгуруғсепилади. 2—3 чин барг чиқаргач, яганалаб, ҳар уяда (30—40 см оралиқда) биттадан ўсимлик крлдирилади. Бундан кейинги ишлар кўчати ўтқазилгандаги ишлар билан бир хил. Ўртача ҳосилдорлиги (1 га дан) эртапишари 200—300 ц, ўртапишари 400 — 500 ц, кечпишари 600—900 ц. К. уруғчилиги билан Карам экиладиган барча зоналарда шуғулланилади.

Ўзбекистонда оқ бошли Карамнинг қуйидаги навлари экилади: Грибовский 147—эртаги, кўчати ўтқазилгач, 60—65 кунда етилади. Боши 0,7—1кг, юмалоқ, ўртача зич, кўкиш, пишганда ёрилади. Тошкент 10—ўртаги, кўчати ўтқазилгач, 90—110 кунда пишади. Карами 2 — 2,5 кг, юмалоқ-ясси, иссиққа чидамли. Ўзбекистон 133—ўрта кечки, кўчати ўтқазилгач, 110—120 кунда етилади. Карами 2,5—4,3 кг, юмалоқ-ясси. Шунингдек, Апшерон кузгиси, Саратоний, Наврўз, Ашхобод, Параллел Fp Дербент ва б. навлари ҳам экилади (2002).

Карам зараркунандалари. Карамни зарарлайдиган ҳашаротлар турлари жуда кўп, асосийлари карам бити, карам куяси, карам қандаласи, карам оқ капалаги ваб. Карам бити — қанотсиз урғочиси 1,9—2,3 мм, тухумсимон, кўкиш-кулранг, кулранг мум ғубор билан қопланган; қанотли урғочиси 2,15 мм, боши ва кўкраги жигарранг, қорни кўкиш-сариқ, озроқ мум ғуборли. Бир мавсумда 15 мартагача авлод беради. Карам куяси — капалаги қанотлари ёзилганда 14—17 мм; олдинги қанотлари қўнғир, кейингиси кулранг. Личинкаси (қурти) 9—12 мм, урчуқсимон, яшил. Тухуми 0,4—0,5 мм, юмалоқ-суйри, оч сариқ. Ҳамма жойда учрайди, асосан, Карам ва кизил лавлагини зарарлайди. Бегона ўтларда, Карам ўзаги ва баргларида қишлайди. Тухумдан чиққан қуртлари барг билан озиқланади (Тошкент вилоятида 9—10 та авлод беради). Карам қандаласи — танаси 7 — 8 мм, бўғимли, қалқони қоринни ярмигача қоплаб туради. Усти зангори ёки яшилсимон қора бўлиб, қизғиш, саргиш ёки оқиш чизиқлари бор. Ўсимлик баргларини хартумчаси билан тешиб ширасини сўради, бунда барглар сарғаяди, илма-тешик бўлиб кетади, ёш ўсимликлар қуриб қолади. Кўкламда бегона ўсимликлар билан озиқланиб, барг орқасига тухум қўяди. 6—15 кунда тухумдан личинкалар чиқади, катталашиб ғумбакка айланади. Биринчи бўғини, кўпинча май — июнда Карамга тушади. Карам оқ капалаги — қаноти ёзилганда 5,5—6 см, оқ, учи қора кўринади. Личинкалари қора доғли сарғиш-оч яшил, бўйи 1 см. Ўрта Осиё шароитида йилига 4 марта авлод беради. Карам касалликларидан ҳосилга катта зарар келтирганларидан асосийлари: бактериоз, сохта уншудринг, қора бўғиз, илдиз бўғзи қорайиши.

Зараркунандаларга қарши курашда кўчатни далага экишдан олдин инсектицидлардан биронтасининг 0,2% ли эритмаси пуркалади, ўсув даврида биологик препаратлардан дендробациллин (1,0— 1,5 кг/га), гомелин (0,8—1,0 кг/га) эритмалари, ҳосилни йиғишдан 20—30 кун олдин инсектицидлар билан дориланади, касалликларга қарши ерни кузда шудгорлаш, ўсимлик қолдиқларини йиғиб олиш, уруғликни экишдан олдин дорилаш тадбирлари ўтказилади.

Ад.: Балашев Н. И., Земан Г. О., Сабзавотчилик, Т., 1977; Бўриев Ҳ., Абдуллаев А., Томорқа сабзавотчилиги, Т., 1987. Ботир Азимов, Зуҳра Саидова.


Кирилл алифбосида мақола: КАРАМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЭРОН
ИТАЛИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты