ЛАҒМОН

ЛАҒМОН (хитойча «ла мян» — чўзилган хамир) — пишитилган хамир чилвир қилиб чўзилиб тайёрланадиган таом. Хамир қорилгач (0,5 кг унга 1 стакан сув, 1 чой қошиқ туз ҳисобида), 1 соатча тиндириш учун ўраб қўйилади. Хамир муштлаб пишитилади, шу хамирдан қўлда (ёки махсус машинада) Лағмон хамири чўзилади (ёки ёйилиб угра кесилади). Лағмон чилвири бир-бирига ёпишиб кетмаслиги учун юзига доғлаб совитилган ўсимлик мойи суртилади. Хамирни қайнаб турган тузли сувга солиб, сув юзига қалқиб чиққунча пиширилади. Пишган хамир совуқ сувда чайилади. Лағмонга қайла тайёрлаш учун гўшт, булғор қалампири ва пиёз, сабзи, турп, карам, помидор, саримсоқ, картошка каби масалликлар тўғралади, ошкўклар, жусай майда қирқилади. Доғланган ёғда гўшт, пиёз ва саримсоқ, булғор қалампири, помидор қовурилади, турп, картошка ва ошкўкларни солиб сув қуйилади. Дастурхонга тортишда ликоп ёки косаларда хамири юзига қайла солиб сузилади. Бир чой қошиқ лозижон солинади. Лағмоннинг кесма Лағмон, чўзма Лағмон, қовурма Лағмон, шиман, шивит оши ва б. турлари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЛАҒМОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МАНПАР
Тушда хамир кўрса нимани билдиради.
ПИЁЗ
ЧОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты