ЛЕЙКОКСЕН

ЛЕЙКОКСЕН (лепко… ва юн. xenos — ёт, бошқа) — полиминерал агрегат, ильменит, камроқ сфен, перовскит ва титаннинг бошқа минераллари ўзгаришининг маҳсули. Сохта рутил (Fe23+ Т13О,)нинг кристаллик фазасида кўп учрайди. Таркиби ва хусусиятлари ўзгарувчан. Асосий компонентлари: TiO2 (80-90% га яқин) ва Fe2O3(6-15%). FeO микдори 2% дан кам. Ранги оч жигарранг, кулранг, сариқдан оққача. Зичлиги 3600—4300 кг/м3. Магнитсиз ва кам магнитли. Келиб чиқиши, асосан, гиперген. Нураш қатламлари ва сочмаларда кенг тарқалган. Баъзида гидротермал шароит ва метаморфизмда пайдо бўлади. Саноат конлари — экзоген, асосан, қад. (Украинадаги Малишев кони ва б.). Л. титан хом ашёсининг муҳим туридир. Титаннинг экзоген конларидан фойдаланишда ўзгарган ильменит ва рутил билан бирга қазиб олинади. Кўпинча, титанли губка олишда фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЕЙКОКСЕН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИТАН
ЕР
ТОШКЕНТ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты