КАТТАҚЎРҒОН ТЕАТРИ

КАТТАҚЎРҒОН ТЕАТРИ, Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар ўзбек драма театри — Самарканд вилоятидаги театрлардан бири. 1920 й. да ҳаваскорлик тўгараги сифатида ташкил этилиб, 1921 й. 15 янв. да Зиё Сайд ва Мўмин Муҳаммаджоновнинг «Қонли кун» («Тошкент исёни») спектакли билан очилган. Д. Соҳибов, Р. Эшжонов, Ҳ. Бурҳонов, М. Ҳамроев, А. Муродов, Г. Сайфуддинова, Х. Бекқобулова, З. Бурнашева, Х. Шарафиева ва б. труппанинг илк актёрларидир, бадиий раҳбар С. Сайдашев. Дастлабки йиллар труппада, асосан, ташвиқот ва тарғибот руҳидаги бир пардали драмалар, шунингдек, Ҳамзанинг «Муҳаббат қурбонлари», «Туҳматчилар жазоси», А. Қодирийнинг «Бахтсиз куёв», Ғ. Зафарийнинг «Эрк болалари», Ҳ. Шукруллонинг «Янги мактаб, эски мактаб», М. Ф. Охундовнинг «Ҳожи қора» ва б. асарлари саҳналаштирилди. 1926 й. труппа давлат театрига айлантирилди. 1928 й. «Ҳақиқат» номи берилган. Ҳ. Юсупов бош реж., Л. Сайфуллина адабий эмакдош этиб тайинланди. Театрнинг шаклланиши ва ижодий тараққиётида А. Болтаев, С. Ғафуров, Р. Ҳасанова, Қ. Тўраев, С. Ҳайитов, Х. Сўфиев, А. Кароматов каби маҳаллий актёрлар, шунингдек, А. Сулаймонов, С. Жўрабоев, З. Қобулов каби Самарканд театри актёр ва реж. ларининг хизматлари катта. 30-й. ларнинг 2-ярмида театрга Ш. Мелиева, Р. Ризаев, Т. Иўлдошев, Л. Мельникова (Жамилова) ва б. истеъдодли ёшлар келиб қўшилди. «Ҳалима» (Ғ. Зафарий), «Ғунчалар» (3. Фатхуллин; Д. Зокиров), «Майсаранинг иши», «Холисхон» (Ҳамза), «Адолат» (И. Акрамов; Ш. Акрамов) каби спектакллар қўйилди.

Уруш йиллари театр вақтинча бадиий-ташвиқот бригадасига, 1945 й. к-з — с-з театрига айлантирилди. «Муҳаббат» (Туйғун), «Муҳаббат гули» (Ҳ. Мухторов), «Нурхон» (К. Яшин; Т. Жалилов, Г. Собитов) ва б. спектакллар саҳналаштирилди. 1953 й. Каттақўрғон ўзбек мусиқали драма театри сифатида қайта ташкил бўлди. Театрга бошқа театрлардан Х. Бобохонова, Ҳ. Муҳиддинов, Ҳ. Омонова сингари санъаткорлар келиб қўшилди. Репертуаридан «Офтобхон» (К. Яшин; X. Тўхтасинов), «Оғриқ тишлар» (А. Қаҳҳор), «ГТаранжи сирлари», «Холисхон» (Ҳамза), «Ватан ишқи» (3. Фатхуллин, Ш. Саъдулла; С. Бобоев) каби спектакллар ўрин олди.

1961 й. Каттақўрғон шаҳар ўзбек драма театрига айлантирилди. Театр жамоаси йил сайин Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган ёшлар билан тўлдирилди, актёрларнинг профессионал маҳорати ўсиб борди. 60—70-й. лар миллий драматургиянинг равнақи, миллий театр санъатининг ривожи мазкур театр фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланди. Театр репертуаридан янги-янги асарлар ўрин олди: «Тобутдан товуш» (А. Қаҳҳор), «Алданган севги» (У. Исмоилов), «Имон» (И. Султон), «Олтин девор» (Э. Воҳи-дов), «Беш кунлик куёв» (Шуҳрат), «Ажаб савдолар» (Ҳ. Ғулом), «Қайсар қайнона» (Ҳ. Расул), «Келинлар қўзғолони» (С. Аҳмад), «Парвона» (Уйғун) ва б. шулар жумласидан. 1976 й. театрга Абдулҳамид Мажидий номи берилди.

80-й. лар театрнинг энг гуркираган, ўсиш даври бўлди. Театр давр ва томошабин талабига мос асарларни саҳналаштирди, ижодкор ёшларга алоҳида эътибор берилди. Узбек драматурглари асарларидан ташқари таржима асарлар ҳам саҳналаштирилди. «Қонли тўй» (Гарсиа Лорка), «Макр ва муҳаббат» (Ф. Шиллер), «Рустам» (У. Исмоилов), «Тушовланган тулпорлар» (Ш. Бошбеков), «Эзгулик ва ёвузлик (А. Суюн, С. Абдулла), «Зебуннисо» (Уйғун), «Ой тутилган тунда» (М. Карим), «Курорт» (Ў. Умарбеков), «Насриддиннинг саргузаштлари» (Ю. Азимзода) ва б. спектакллар билан театр ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди. 1985 й. театр қошида «Қалдирғоч» болалар экспериментал студияси очилди.

90-й. лар театр ижодкорлари даврга ҳамнафас, миллий руҳ билан йўғрилган буюк алломаларимиз ҳаётини ёритувчи тарихий асарлар, чет эл мумтоз асарларига мурожаат этди. «Бир кам дунё» (И. Ҳасанов), «Ҳайқириқ», «Тадбиркор Олмахон» (Ёрқин), «Фиғон» (Ш. Сиддиқий), «Замон ўғлони» (Т. Акбархўжаев), «Шум бола» (Ғ. Ғулом), «Медея» (Эврипид), «Саодат йўли» (Муҳаммад Али Эргаш), «Қўшнилар» (М. Тошпўлат), «Тўй ўрнига томоша» (Т. Акбархўжаев) кабилар сўнгги йилларда саҳналаштирилган энг яхши спектакллардир.

Турли йилларда театрнинг ривожланишида реж. лардан А. Жўраев, З. Рўзи-ев, Р. Орифжонов, И. Нурмонов, Н. Шомуродов, рассомлардан М. Есипов, Г. Калантаров, М. Собиров, артистлардан Ш. Мелиева, Ш. Аминов, Н. Ўтаев, Ш. Мусаева кабиларнинг хизматлари катта. Ҳоз. кунда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Г. Мамедова, И. Хонимқулов, А. Абдураззоқов, артистлардан А. Қаршибоев, Д. Эгамова, И. Султонов, Г. Ризаева, Қ. Ўсарова, Г. Жабборова ва б. театрнинг етакчи актёрларидир.

Фрунзе Жўраев.


Кирилл алифбосида мақола: КАТТАҚЎРҒОН ТЕАТРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ
ҲИНДИСТОН
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты