ЛИВИЯ

ЛИВИЯ, Ливия Араб Социалистик Халқ Жамаҳирияси (Ал-Жамаҳирия ал-Арабия ал-Либия аш-Шаъбия алИштирокия) — Шим. Африкадаги давлат. Майд. 1759,5 минг км2. Аҳолиси 5,2 млн. киши (2001). Пойтахти — Триполи ш. Маъмурий жиҳатдан 13 вилоят (баладиййа)га бўлинади.

Давлат тузуми. Ливия — жамаҳирия (халқ оммаси давлати). Конституцияси йўқ. Рахбар орган — Инқилобий (Тарихий) раҳбарият. Қонун чиқарувчи орган — умумий халқ конгресси. Ижрочи ҳокимият — ҳукумат вазифасини бажарувчи Олий Халқ қўмитаси. Давлат бошлиғи — Л. инқилоби раҳбари, Л. Араб Социалистик Халқ Жамаҳирияси бошлиғи Муаммар Қаззофий (Каддафий).

Табиати. Ливия ҳудудининг 98% субтропик чала чўл (шим. да) ва тропик чўлдан (жан. да) иборат. Қирғоқ чизиғи нисбатан текис. Энг катта ва ягона қўлтиғи — Сидра. Л. ер юзасининг кўп қисми плато (бал. 200—600 м). Жан. да Тибасти тоғлигининг тармоқлари (бал. 2286 м гача) бор. Мамлакатнинг шарқий кисмини Ливия нули эгаллаган. Геологик жиҳатдан Ливия ҳудуди Африка платформаси шим. ён бағрининг бир қисмидан иборат. Токембрий кристалли жинслар ер юзига чиқиб ётади. Сойликлар чўкинди жинслар билан тулган. Ливиянинг марказий қисмида ёш вулкан жинслари кўп. Юқори бўр — палеоген ётқизиқлари орасида нефть конлари бор; газ, темир рудаси, фосфорит ва б. қазилма бойликлар ҳам мавжуд.

Иқлими тропик, чўлга хос иқлим. Т-раларнинг мавсумий ва суткалик фарқи катта. Мамлакат шим. да субтропик иқлим, Ўрта денгизга хос. Янв. нинг ўртача т-раси шим. да 11 — 12° ва жан. да 15—18° гача, июлники шим. да 27—29° ва жан. да 32—35°гача, энг юқори т-ра (50° дан ошади) Ливия чўлининг марказида. Йиллик ёғин мамлакат шим. да 250—350 мм дан (Триполида) 400—625 мм гача (Киренаикада). Иссиқ ва куруқ ҳамсин шамоли эсиб туради. Доим оқувчи дарёлари йўқ. Ер ости сувлари юза жойлашган ерларда воҳалар бор. Куруқўзанли водий кўп.

Соҳилдаги бўз ва бўз-жигарранг тупроқли ерларда акация, тамарикс, маквис, кедр, сарв; жан. роқда дағал ут ва бута усади. Чул қисмида ўсимлик жуда сийрак.

Ҳайвонот дунёси, асосан, судралиб юрувчилар (илон, калтакесак)дан иборат; чаён куп. Шим. да сиртлон, каш-қир, тулки, қуён учрайди. Водийларда кушлар бор. Миллий боги — Куф.

Аҳолисининг 98% араблар. Барбар, туарег ва тубулар, йирик щахарларида европалик (асосан, итальян)лар ҳам ящайди. Расмий тил — араб тили. Давлат дини — ислом (мусулмонларнинг аксари сунна мазҳабида). 90% аҳоли мамлакатнинг шим. қисмида, чўлда сийрак, бир қисми кўчманчи. Аҳрлининг 82% шаҳарларда яшайди (1990). Йирик шахарлари: Триполи ва Бинғози.

Тарихи. Ливия ҳудудида одам қадимдан яшаб келади. Минг йиллар давомида ибтидоий жамоа тузуми хукм сурган. Мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмида Ливия ғарбида Лептис-Магна, Сабрата ва Эа деган Финикия манзилгохлари вужудга келди. 7-а. да Ливия шарқида юнонларнинг шаҳарчалари пайдо бўлди. Шулардан мухими Кирена. Кейинчалик Ливия ҳудудининг бир қисми Киренаика деб юритилди. Мил. ав. 5-а. ўрталарида Ливиянинг ғарбий қисми Карфаген қўл остига ўтди. Мил. ав. 6-а. охири ва 5-а. бошларида Киренаиканинг бир қисмини Ахоманийлар давлати, кейинчалик македониялик Александр қўшинлари босиб олди. Мил. ав. 2-а. да уни Рим эгаллаган. 6-а. дан Ливия Византия таркибига кирди. 7-а. да Л. Араб халифалигига қўшиб олинган. Ливияга жуда кўп араб қабилалари кўчириб келтирилиши натижасида маҳаллий аҳоли араблар билан чатишиб кетган. Ислом дини кенг таркалган.

Ливия 16-а. дан 1912 й. гача Усмонли турк салтанати таркибида бўлди (фақат 1711 — 1835 й. лари Л. ни маҳаллий Караманли сулоласи бошқарди). 1911 — 12 й. лардаги Италия-Туркия урушидан сўнг Ливиянинг соҳил бўйи ҳудудларини Италия эгаллади. Маҳаллий аҳоли Италия мустамлакачиларига қаттиқ қаршилик кўрсатди. 1-жаҳон уруши даврида Италия ўз қўшинларининг бир қисмини Ливиядан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Италия қўл остида фақат Ҳимс, Триполи ва Бинғози ш. лари қолди. Бу вақтда Киренаика ҳудуди Санусия тариқати қўл остида эди. 1918 й. Триполитания республикаси эълон қилинди. Италия ҳукумати ўз мустамлакаларидан ажралиб қолишдан қўрқиб, Санусия тариқати бошлиғи Идрис ас-Санусийни Киренаика ҳукмдори деб тан олишга, Триполитания республикасига мухторият ҳуқуқи беришга мажбур бўлди. 1922 й. Идрис ас-Санусий Киренаика ва Триполитания амири деб эълон қилинди. Италияда ҳокимият фашистлар қўлига ўтгач (1922), Л. ни бутунлай бўйсундириш учун уруш ҳаракатлари яна бошлаб юборилди. Маҳаллий аҳоли кўплаб қатл қилинди. Жуда кўп ерлар итальян келгиндиларига бўлиб берилди. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари устидан Италия назорати ўрнатилди. Бунга қарши Л. да озодлик ҳаракати янада авж олиб кетди. Италия қийинчилик билан Триполитания (1928), Феццан (1930)ни босиб олди. 1939 й. га келибгина Киренаика, Триполитания ва Феццан Италия таркибига киритилди.

2-жаҳон уруши даврида Италия мустамлакаларини кенгайтириш учун Ливиядан база сифатида фойдаланишга уринди. Ливияда ҳарбий базалар, катта тош йўллар қурилди, портлар қайта тикланди, мустамлака қўшинлари тузилди. 2-жаҳон урушида фашист қўшинлари мағлубиятга учрай бошлагач, ИталияГермания қўшинлари Ливиядан бутунлай олиб чиқилди. 1942 й. охири — 1943 й. бошида эса француз аскарлари Феццанни, инглиз аскарлари Киренаика ва Триполитанияни эгаллади. Шу вақтдан Ливия Буюк Британия ва Франция ҳарбий маъмурияти қул остига ўтди.

Ливия такдири ҳақидаги масала дастлаб 1945—48 й. ларда Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (2-жаҳон урушидан кейин яраш битимларини тайёрлаш мақсадида таъсис этилган халқаро орган)да, сўнгра БМТда муҳокама қилинди.

1949 й. нояб. да БМТ Бош Ассамблеяси Ливияга 1952 й. 1 янв. дан мустақиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. 1950 й. да чақирилган Миллий таъсис мажлиси Ливия конституциясини қабул қилди. 1951 й. 24 дек. да мустақил Л. Қўшма Подшоҳлиги (таркибида Киренаика, Триполитания, Феццан вило-ятлари бўлган федерация) тузилганли-ги эълон қилинди.

1963 й. да Ливия унитар давлат деб эълон қилинди. Аёлларга сайлов ҳуқуқи берилди. Мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаёти ҳамон йирик заминдорлар, қабила шайхлари қўлида эди. Демократик ҳаракатлар қаттиққўллик билан бостирилар эди.

1969 й. 1 сент. да яширин сиёсий ташкилот аъзолари — еш армия офицерлари гуруҳи монархияни ағдариб ташлаб, Л. Араб Республикаси (ЛАР) тузилганлигини эълон қилдилар. Мамлакатни бошқариш Инқилобий қўмондонлик қўмитаси қўлига ўтди. Ливияда «Ливия ислом социализми» қурилиши эълон қилинди. 1970 й. да барча чет давлатларнинг ҳарбий базалари ЛАР ҳудудидан чиқариб юборилди. 1972 й. да мамлакатда ягона сиёсий ташкилот — Араб Социалистик Иттифоқи тузилди. 1977 й. да «Халқ ҳокимияти» тартиботи эълон қилинди, мамлакатнинг номи ўзгартирилиб, Л. Араб Социалистик Халқ Жамаҳирияси деб аталди. Олий халқ конгрессининг 1979 й. 1—2 мартдаги фавқулодда сессияси қарори билан Муаммар Қаззофий расмий равишда давлат ҳокимият тизимидан ташқари турувчи, амалда эса раҳбар орган бўлмиш Инқилоб раҳбарияти бошлиғи бўлиб қолди. Ливия 1955 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1 сент. — Инқилоб Куни (1969).

Ливияда Сиёсий партиялар йўқ. Л. Жамаҳирияси ишлаб чиқарувчилар касаба конгресслари уюшмаси умумий конгресси 1972 й. да тузилган.

Хўжалиги. Ливия ривожланаётган мамлакатлар қаторига киради. Иқтисодиётнинг асоси — нефть қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш саноати. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 35,6%, қ. х. нинг улуши 5,5% (1989).

Саноати нефть ва газ конлари, нефтни қайта ишлаш, цемент, металлургия, озиқ-овқат (зайтун мойи, мева ва балиқ консервалари, тамаки маҳсулотлари), тўқимачилик (жун газлама), кўнчилик корхоналаридан иборат, бир неча электр ст-ялари бор. Йилига ўртача 9,8 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Саноат корхоналарининг кўпчилиги Триполи, Бинғози ва б. ша-ҳарларда жойлашган. Мисуротада йирик металлургия мажмуаси, бошқа шаҳарларда қувур, электр симлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, трактор ва автомобиль йиғувчи з-длар бор. Ҳунармандчилик ривожданган.

Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар ўрмонлар билан бирга 4,2 млн. га (2%). Асосий экинлари: арпа ва буғдой. Сабзавот, мева (апельсин, мандарин, хурмо, узум), ер ёнғоқ, зайтун, тамаки ҳам етиштирилади. Л. Саҳрои Кабиридаги аҳолининг асосий машғулоти — чорвачилик. Қўй, эчки, қорамол, туя, йилқи, эшак боқилади. Соҳил яқинидаги сувда балиқ ва денгиз жониворлари овланади.

Транспорти. Ливияда т. й. йўқ. Автомобиль транспортининг аҳамияти катта, унинг уз. — 28 минг км, нефть қувурларининг уз. — 3,4 минг км. Экспорт қилинадиган нефть ва четдан келтириладиган юклар денгиз транспор-тида ташилади. Денгиз флотида 26 кема, шу жумладан, 12 танкер бор. Йирик портлари: Триполи ва Бинғози. Триполи, Бинғози ва Сабҳа ш. ларида халқаро аэропортлар бор.

Ливия четга нефть ва нефть маҳсулотлари, шунингдек, газ, цитрус мевалар, тери, кимёвий маҳсулотлар ва б. чикаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, озиқ-овқат, маъданли ўғит, қурилиш материаллари ва б. келтиради. Ташқи савдода Италия, Германия, Испания, Франция, Япония, Корея билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — Ливия динори.

Тиббий хизмати. Шифокорлар Бингозидаги ун-тнинг тиббиёт ф-тида, ўрта малакали тиббиёт ходимлари махсус мактабларда тайёрланади. Тиббий хизмат тизими асосан давлат қарамоғида.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 1975 й. дан 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун мажбурий таълим жорий этилган. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 6 й., ўрта мактабда 6 й. Барча босқичлардаги таълим — бепул. Ливияда 10 ун-т, 17 олий ўқув юрти, 14 и. т. маркази бор. 1975 й. да Африкадаги энг йирик нефть тадқиқотлари лаб. ташкил этилган. Триполида Давлат кутубхонаси (1917) ва ун-т кутубхонаси, Бинғозида Халқ кутубхонаси, Бинғози унти кутубхонаси бор. Триполида археология, этн., ислом, табиат тарихи музейлари, Лептис-Магна, Сабрата ва б. шаҳарларда қад. тарих музейлари мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Л . да нашр этиладиган йирик газ. ва жур. лар: «Ал-Фажр алЖадид» («Янги тонг», араб тилидаги кундалик газ., 1978 й. дан), «Ал-Жамаҳирия» (араб тилидаги ҳафталик газ., 1980 й. дан), «Аз-Заҳф ал-Ахдар» («Яшил ҳужум», араб тилидаги ҳафталик газ., 1980 й. дан), «Ал-Мунтижун» («Ишлаб чиқарувчи», араб тилидаги ҳафталик газ., 1978 й. дан), «Жейш аш-Шаъб» («Халқ армияси», араб тилидаги ойлик жур., 1971 й. дан). Жамаҳирия ахборот агентлиги (ЖАНА) — расмий ахборот маҳкамаси бўлиб, 1965 й. дан фаолият кўрсатади. Радиоэшиттириш корпорацияси 1957 й. да тузилган. Телекўрсатув хизмати 1968 й. да ташкил этилган.

Адабиёти. Араб истилосидан сўнг 7-а, 8-а. бошларида Ливияда адабиёт умумараб маданияти асосида ривожланди.

Aммо 16-а. дан Ливия адабиёти тушкунликка учради, 17—18-а. ларда Умар ал-Фарид, Аҳмад ал-Баҳлулий каби шоирлар кад. араб шеърияти анъаналарини давом эттирдилар. 19-а. охирида араб мамлакатларида вужудга келган мада-ний уйғониш ҳаракати 20-а. нинг 1-яр-мигача Ливияга ҳам таъсир ўтказди. Бу даврда озодлик, маърифат ва ижтимоий мавзулар Ливиянинг мумтоз шеърияти учун муҳим бўлди. Аҳмад аш-Шариф, Мустафо бин Зикрий, Сулаймон алБаруний ва б. шоирлар қасидаларида мустамлакачиларга қарши кураш мавзуи кенг ифода этилди. Аҳмад Рафиқ ал-Маҳдум, Иброҳим ал-Уста Умар каби шоирларнинг 30—40-й. лардаги асарлари халқнинг Италия босқинчиларига қарши курашига бағишланди. Ливия мустақилликка эришгандан сўнг адабиёт майдонига Али Сидқи Абдулқодир, Аҳмад Фуод Шинниб, Али ар-Руқайн ва б. шоирлар келиб қўшилди. 40—50-й. ларда ҳикоянавислик юзага келди. Унинг бош мавзуи — чинакам мустақиллик ва ижтимоий тенглик учун курашдан иборат бўлди. Мустафо ал-Мисуратий, Абу Ҳаррус, Муҳаммад Афиф, Толиб ар-Ровий каби ёзувчилар ўз асарларига оддий халқ вакиллари — бадавийлар, балиқчилар, фаллоҳлар ва ҳунармандларни бош қаҳрамон қилиб олдилар. Кейинги йилларда Жумъа ал-Фароний, Аҳмад ан-Нуайрий, Абдулҳафиз ал-Майар каби шоир ва ёзувчилар адабиёт майдонига кириб келдилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати қад. Неолит даврига мансуб қояга ишланган расмлар (фил, бизон ови манзараси) топилган. Финикия санъати ёдгорликлари (мил. ав. 1-минг йиллик) орасида лойдан ишланган ҳайкаллар, қора лок билан ҳар хил гул ва суратлар со-линган керамика буюмлари, шиша идишлар учрайди. Мозаика ва ҳайкаллар билан безатилган Юнон, Қад. Рим, Византия иншоотларининг вайроналари сақланган. Араб истилоси (7-а. охири, 8-а. бошлари)дан кейин тор кўчали, 1 ва 2 қаватли ясси томли, ҳовлили уйлар қурилган, 18—19-а. ларда кошин ва ўйма нақшлар билан безатилган кўп гумбазли мачитлар пайдо бўлди. Италия хукмронлиги йилларида (1912 — 43) шаҳарларда ев-ропача кварталлар барпо этилди. Ливия му-стақилликка эришгач, мактаб, касалхона, турар жой ва маъмурий бинолар замонавий типда қурила бошлади. Геометрик шакллардаги нақшлар билан безатилган гиламлар, босма ёки каштали чарм ва ўймакорлик, заргарлик буюмлари халқ амалий санъати қад. анъаналарга бойлигидан далолат беради.

Мусиқаси. Ливия ва қўшни Мағриб мамлакатларининг мусиқаси кўп асрлар давомида ўзаро ҳамоҳанг ривожланиб келди. Шу сабабли мазкур мамлакатнинг мусиқа маданияти (мусиқа асбоблари, жанрлари, парда ўлчовлари) муштаракдир. Ливия мусиқаси тарихига оид маълумотлар деярли йўқ. Мамлакат туб аҳолиси — барбарлар мусиқасида оҳанг, шеър ва рақс ўзаро қовушиб кетган. Сурнай, рубоб, уд, қонун, тор каби чолғу асбоблари кенг ёйилган. Азон айтиш, Қуръон сураларини ўқишда алохида мусиқий оҳанг берилади. Мақамлар тизими ҳам ривожланган.

19-а. охири ва 20-а. бошларида Европа мусиқаси таъсир эта бошлади. Концерт ижрочилиги, эстрада мусиқаси каби янги шакллар пайдо бўлди. Мустақилликка эришилгач (1951), мусикага эътибор кучайди. Театр ва мусиқа ишлари бош бошқармаси тузилди (1973). Миллий фольклор ансамбли шухрат қозонди. Триполидаги санъат ва ҳунармандчилик мактаби, Бинғозидаги ун-тда мусика кадрлари тайёрланади.

Театри. Халқ томоша анъаналарига айланиб қолган «Фонусхаёл», қўғирчоқ театрлари ва ўзига хос оғзаки жур. (кониакл ахборот) Ливияда замонавий те-атрнинг пайдо бўлишида муҳим роль ўйнади. 1935 й. Дарнада Муҳаммад Абулҳоди биринчи театр труппасини тузди ва бу труппа Миср, Европа театри санъати таъсирида ривожланди. Ливия мустақиллик йилларида қатор ҳаваскорлик тўгараклари ва профессионал уюшмалар: миллий мусикали драма труппаси, Абдулҳамид ал-Мижроб раҳбарлигида Триполидаги «Ал-Амал», Мисуротадаги «Ат-Тож-ал-Фидди» ва б. пайдо бўлди. 1951 й. Мустафо Муҳаммад Ламир Миллий театр уюшмаси (актёр ва драматурглар бирлашмаси) — биринчи Ливия театрини тузди. Бу театр ре-пертуаридан Мольер, Н. В. Гоголь, ҳоз. замон Миср ва Ливия драматурглари асарлари мустаҳкам ўрин олди. Кейинги йилларда бир қанча халқ мусиқа-рақс гурухлари ишлай бошлади. 1963 й. Триполида мусиқа-драма билим юрти ташкил этилди. Бинғозида халқ театри труппаси, Триполи ва Дарна ш. ларида миллий театрлар мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: ЛИВИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЖАНУБИЙ АФРИКА РЕСПУБЛИКАСИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты