ЛИНЗА

ЛИНЗА (нем. Linse, лот. lens — ёсмиқ; икки томони қавариқ шиша) — 1) оптикада — иккала томони сферик (ёки бошка шаклдаги) сиртлар билан чегараланган шаффоф жисм; ёруғлик оқими шаклини ўзгартириб беради. Асосан, оптик системаларнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Линза, кўпинча, шишадан тайёрланади; инф-рақизил нурлар ёки ультрабинафша нурлар учун шаффоф моддалар (кварц, флюорит ва б.) дан тайёрланади. Линза сиртининг кўриниши кўпинча сферик, махсус Линза ларда эса сферик бўлмаслиги ҳам (мас, цилиндрик) мумкин. Одатда, сферик сиртлар билан ёки битта сферик сирт ва битта ясси сирт б-н чегараланган Линзалар кенг қўлланади. Шак-лига кўра, Линзалар қавариқ ва ботиқ хилларга бўлинади. Сферик сиртларнинг С, ва С2 марказлари орқали ўтган ММ, тўғри чизиқ Л. нинг бош оптик ўқи, О нуқта оптик маркази деб аталади. Линзанинг оптик маркази орқали бурчак остида ўтувчи ҳар қандай тўғри чизиқлар Линзанинг қўшимча оптик ўқлари дейилади.

Линзани кўплаб призмаларнинг йиғиндиси деб тасаввур қилиш мумкин (4-расм). Қавариқ Линзалар параллел нурлар дастасини йиғиб беради [уларни йиғувчи (мусбат) Линзалар дейилади]; Ботик Линзалар ёруғликни ҳар томонга тарқатиб юборади [уларни тарқатувчи (манфий) Линзалар деб аталади]. Параллел нурларни мусбат Линза ларда бир нуқтада — Л. нинг бош фокусида, манфий Линза ларда эса (тарқалаётган нурларни) Линзанинг мавҳум бош фокусида йиғиш мумкин. Манфий Линза ларда буюмнинг мавҳум тасвири, мусбат Линза ларда ҳақиқий, аммо тескари тасвири оли-нади. Линзанинг оптик марказидан фоку-сигача бўлган масофа Л. нинг фокус масофаси дейилади. Оптик асбобларда, Линза ларнинг оптик аберрацияси туфайли, бир неча Линзалар ишлатилади;

2) акустикада — товуш йўналишини ўзгартира оладиган (товушни фокуслайдиган) қурилма. Оптик Линза каби акустик Линза ҳам икки иш сирти билан чегараланади. Бу икки сиртнинг синдириш кўрсаткичи асосий тав-сифи бўлади. Шу сабабли Л. материали шаффоф бўлганида унинг тўлқин қаршилиги муҳитнинг тўлқин қаршили-гига яқин бўлиши шарт. Акустик Л. каттиқ, суюқ, газсимон моддадан иборат бўлиши мумкин. Ҳаволи Л. лар радиоаппаратураларда, қаттиқ ва суюқ Л. лар дефектоскопияда, тиббиёт диагностикасида қўлланади, шунингдек, ультра-товушдан фойдаланиш (техника ва биология)да уни концентрациялаш (йиғиш) учун ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЛИНЗА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
КЎЗГУ
ҲИНДИСТОН
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты