КЕЧА-КУНДУЗ

КЕЧА-КУНДУЗ, сутка — 24 соатга тенг вақт ўлчов бирлиги. Ернинг юлдузларга нисбатан бир марта айланиб чиқиш даври Юлдуз суткасига ва Қуёшга нисбатан айланиш даври Қуёш суткасига булинади. Юлдуз суткаси узунлиги баҳорги тенгкунлик нуқтасидан иккита кетма-кет юқори (ёки пастки) кульминациялари орасидаги вақтга тенг. Юлдуз суткаси ҳақиқий (прецессия ва нутация ҳисобга олинса) ва ўртача (фақат прецессия ҳисобга олинса) юлдуз суткаларига ажралади. Баҳорги тенгкунлик суткаси нуқтасининг прецессион ҳаракати таъсирида ўртача юлдуз суткаси Ернинг ўз ўқи атрофида ҳақиқий айланиш давридан 0,0084 секундга қисқа. Нутация таъсирида ҳақиқий юлдуз суткасининг узунлиги ўзгариб туради. Қуёш бир сутка давомида осмон сферасида 1° шарққа то-мон силжийди. Шу сабабли, юлдуз суткаси б-н амалда вақтни ўлчаш ноқулай бўлиб, у кун ва туннинг алмашиниши билан тўғри келмайди. Шунинг учун Куёш суткасида унинг иккала кетма-кет пастки (ярим тун) кульминацияси оралиғидаги вақт олинади. Қуёш суткаси ҳам ҳақиқий ва ўртача Қуёш суткаларига бўлинади. Қуёш суткасининг узунлиги эса ярим тун (ҳақиқий Қуёш суткасида ҳақиқий Қуёшнинг пастки кульминацияси; ўртача Қуёш суткасида эса Қуёшнинг сохта пастки кульминацияси) дан бошлаб ҳисобланади. Ер орбитасининг эллипссимонлиги ва экваторнинг эклиптикага оғишганлиги туфайли ҳақиқий Қуёш суткаси ҳам доимий эмас ва йил давомида 24 соат 3 мин 36 с (сентябрь ўрталарида) дан 24 соат 4 мин 27 с (декабрь охирида) гача ўзгариб туради. Шунинг учун Қуёшнинг экватор буйича йил давомида доимий бурчак тезлик билан ҳаракат қилувчи ўртача Қуёш суткаси (24 соат 3 мин 56,55536 с юлдуз суткаси) олинади. Тропик йил 366,2422 юлдуз суткаси ёки 365,2422 Қуёш суткасидан иборат.


Кирилл алифбосида мақола: КЕЧА-КУНДУЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ВАҚТ
ПРЕЦЕССИЯ
ҚУЁШ
КАЛЕНДАРЬ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты