ПРЕЦЕССИЯ

ПРЕЦЕССИЯ (лот. praecessio — олдинда ҳаракатланиш) — қаттиқ жисм (мас, гироскоп) айланиш ўқининг тортиш кучи таъсирида конус шаклини чизиб аста-секин ҳаракатланиши. Шу ўқ айни пайтда нутацион тебранма ҳаракатланиши ҳам мумкин (қ. Нутация). Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши билан боғлиқ П. Ер айланиш ўқининг эклиптика ўқига тахм. 23,5° бурчак ос-тида оғмалиги сабабли (Ерга, асосан, Қуёш ва Ойнинг гравитацион таъсири остида) келиб чиқади. Буни Ой — Қуёш Прецессияси дейилади. Натижадаолам қутби эклиптика қутби атрофида айланма ҳаракат қилиб, 26000 й. да бир марта тўла айланиб чиқиши ҳисобланган (расмга қ.). П. ни Гиппарх мил. ав. 2-а. да кашф этган. Прецессиянинг келиб чиқишида бошқа сайёраларнинг таъсири ниҳоятда кам. Қуёш ва Ой Ернинг экваториал соҳаларига кўпроқ, экватордан узоқ соҳаларига камроқ таъсир кўрсатиши Ернинг айланиш ўқини бурилиб ҳара-катланишга олиб келади. Шу сабабли баҳорги (кузги) тенгкунлик нуқта Қуёшнинг кўринма ҳаракатига қарамақарши томонга йилига 50,37» га сил-жиб боради. Шу сабабли Қуёш ҳар йили бахррги тенгкунлик нуқтага 20 минут олдин етиб келади. Прецессия оқибатида юл-дузлар осмонининг суткали айланиш манзараси ҳам аста-секин ўзгариб боради. Бундан 4600 й. олдин олам қутби Аждаҳо юлдуз туркумидаги а юлдузи яқинида жойлашган бўлса, энди бу нуқта ҳоз. Қутб юлдузи, яъни Кичик Айиқ юлдуз туркумининг а юлдузи яқинига келиб қолган. Яна 2000 й. дан кейин Цефея юлдуз туркумининг у юлдузи оламнинг қутб юлдузи бўлиб қолади. 12000 й. дан кейин эса қоз. Қутб юлдузидан 5 Г йирокда жойлашган Лира юлдуз туркумининг а юлдузи — Вега қутб юлдузига айланади. Баҳорги тенгкунлик нуқта экваториал ва эклип-тикал координаталар системасининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Шу сабабли унинг ғарб томонга мунтазам силжиб бориши ҳамма юлдузларнинг эклиптикал узунламасини ҳар йили 50,26» га ўзгартириб, эклиптикал кенгламасига таъсир қилмайди. Бу ҳол П. ни эклиптика текислигига таъсир этмаслигини кўрсатади. Лекин Прецессия таъсирида хдмма юлдузларнинг экваториал коор-динаталари, яъни тўғри чиқиши ва оғмалиги мунтазам ўзгариб боради. На-тижада юлдузлар осмонининг манзараси Ердаги ҳар бир жойда маълум тарзда ўзгариб боради. Шунинг учун юлдуз жадвалларида ёки шунга ўхшаш рўйхатларда ёритқичларнинг координаталари кўрсатилганда бу координаталар қайси йилга, аниқроғи қайси баҳорги тенгкунликка тегишлилигини кўрсатиш керак бўлади. Юлдузларнинг экваториал координаталари ўзгариши тезлиги уларнинг осмон сферасидаги вазиятларига боғлиқ. Mac, олам қутбига яқин жойлашган юлдузларнинг тўғри чиқишлари жуда қисқа вакт ичида хам сезиларли ўзгаради. Жумладан, ҳоз. Қутб юлдузининг тўгри чи-қиши 10 й. да бир градусга ўзгаради. Бундан ташқари, бахррги тенгкунлик нуқ-тасининг силжиб боришига катта сайё-ралар ҳам бир оз таъсир кўрсатади, уни сайёралар П. си дейилади. Бу ҳодда Ернинг сиқиқлиги, яъни шар шаклида эмаслиги аҳамият касб этмайди. Сайёралар факат Ер орбитасини бир оз ўзгар-тиради ва натижада эклиптика текислиги вазияти, бинобарин, эклиптика қут-бининг юлдузларга нисбатан вазияти ўзгаради. Сайёралар содир этадиган Прецессия на-тижасида баҳорги тенгкунлик нукта йилига шарққа томон 0,114’ га силжийди. Ой — Қуёш ва сайёралар таъсирида келиб чиқадиган Прецессиялар йиғиндиси умумий Прецессия дейилади. Ҳозир умумий Прецессия таъсирида олам қутби Қутб юлдузига яқинлашиб келмоқда. 2100 й. да улар орасидаги масофа 28’ ни ташкил этади (ҳозир бу масофа Гга якин), кейин ортиб боради. Ернинг айланиш ўқи ўртача вазиятига нисбатан яна кичик тебранишларга ҳам эга. Буни Ер ўқининг нутация ҳаракати дейилади. Прецессия катталиклари юлдузларнинг хусусий ҳаракатларини статистик таҳлил қилиш асосида аникланади ва текшириб борилади. Бунда юлдузларнинг фазодаги Қуёш ҳаракати ва Галактикамизнинг айланиши сабабли силжишлари ҳам ҳисобга олинади. Шунинг учун умумий Прецессия катталиклари жадваллар кўринишида махсус астрономик йилномалар ёки календарларда эълон қилинади.

Ад.: Бакулин Прецессия ва б., Курс общей астрономии, М., 1970; Подобед В. В., Нестеров В. В., Общая астрономия, М., 1983.

Абдусалом Латипов.


Кирилл алифбосида мақола: ПРЕЦЕССИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОЙ
КАЛЕНДАРЬ
ФИЗИКА
АСТРОНОМИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты