ЛУГОВСКОЙ Владимир Александрович [1901.18.6(1.7), Москва – 1957.5.6, Ялта] — рус шоири. Ижодининг дастлабки босқичида конструктивизм оқими таъсирида бўлган. «Дўст-ёрларим изтироблари» (1930) тўплами унинг бу оқим билан узил-кесил алоқасини узганидан шаҳодат берган. 20-а. 30-й. бошларида Ўрта Осиёда бирмунча вақт яшаб, «Саҳро ва баҳор большевикларига» шеърий эпопеясини яратган (1-китоби — 1931, 2-китоби — 1933). Қора денгиз флоти кемаларида қилган узоқ муддатли сафарлари натижасида «Европа» (1932) шеърлар китобини чоп этган. «Ҳаёт» (1933) автобиографик достонида Луговскойнинг воқеликни фалсафий идрок этиш тамойили, «Каспий денгизи» (1936) ва б. шеърий китобларида эса кескин лиризмга асосланган ўзига хос услуби шакллана бошлади. Луговской ижодининг чўққиси «Аср ўртаси» (1958) китоби ҳисобланади.
Луговской 2-жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонда яшаб, Ойбекнинг «Ўч» достонини ва б. ўзбек шоирлари шеърларини рус тилига таржима қилган.
Ас: Стихотворения и поэмы, М. —Л., 1966.