ЛЮДОВИК

ЛЮДОВИК (Louis) — Францияда қироллар сулоласи. Энг машҳурлари: Людовик VII (1119/1121 – 1180.18.9, Париж) — қирол (1137 й. дан). Капетинглар сулоласидан. 2-салиб юриши (1147—49) йўлбошчилардан бири. 1152 й. Аквитания герцогиняси Алиенора билан бўлган никоҳи бекор қилингач, Франция Аквитаниядан вақтинча маҳрум бўлган.

Людовик VIII (1187.5.9, Париж – 1226.8.11, Монпансье) — қирол (1223 й. дан). Капетинглар сулоласидан. Инглизлар билан урушиб Пуату, Перигор ва б. француз ҳудудларини қайтариб олган. 1226 й. альбигойчилар (бидъатчи диний ҳаракат қатнашчилари)га қарши урушга раҳбарлик қилган.

Людовик IX Авлиё (1214.25.4, Пуасси — 1270.25.8, Тунис) — қирол (1226 й. дан). Капетинглар сулоласидан. Давлат ҳокимиятининг марказлаштириш йўлида ислоҳотлар ўтказган. 1248 й. ва 1270 й. даги 7,8 – салиб юришларига раҳбарлик қилган. Париж битими (1259)ни имзолаган.

Людовик XI (1423.3.7, Бурж – 1483. 30.8, Плесси — Ле—Тур) — қирол (1461 й. дан) Валуа сулоласидан. Марказлаштириш сиёсатини олиб борган. Ғалаёнларни бостирган. Анжу, Пикардия ва б. ҳудудларни қироллик доменкта қўшиб олган.

Людовик XII (1462.27.6, Блуа – 1515. 1.1, Париж) — қирол (1498 й. дан). Валуа сулоласидан. 1499 й. ги ҳарбий юриши билан Италия уруши (1494—1559)ни қайтадан бошлаган. Ҳарбий, суд, солиқ, пул тизимида ислоҳотлар ўтказган.

Людовик XIV (1638.5.9, Сен-Жерменан-Ле — 1715.1.9, Версаль) — қирол (1643 й. дан). Бурбонлар сулоласидан. Унинг даврида Францияда мутлақ ҳокимият ўзининг энг юқори чўққисига чиққан. Ривоятларга кўра, «Давлат — бу мен» деган ибора Л. XIV га тегишли. Франция ҳудудини кенгайтириш мақсадида олиб борган тўхтовсиз урушлар, қирол саройининг катта харажатлари, соликларнинг ошиши, диний таъқиблар халқ қўзғолонларига сабаб бўлган.

Людовик XVI (1754.23.8, Версаль — 1793.21.1, Париж) — қирол (1774—92 й. лар). Бурбонлар сулоласидан. Буюк Француз инкилоби бошлангач, хорижий давлатларни Францияга қарши қуролли юриш бошлашга ундаган. Халқ қўзғолони натижасида тахтдан ағдарилган (1792 й. 10 авг.) Аксил инқилобий фаолияти учун Конвент томонидан суд қилиниб, ўлимга ҳукм этилган; қатл қилинган.

Людовик XVIII (1755.17.11, Версаль — 1821.16.9, Париж) — қирол (1814 — 15 ва 1815—24). Бурбонлар сулоласидан. Буюк француз инқилоби даврида (1789 — 94) хориждаги француз аксил инқилобчилари рахбари. Наполеон I тахтдан ағдарилгач, хорижий давлатлар кўмагида ҳокимиятни эгаллаган.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЮДОВИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
LYUDOVIK
ИТАЛИЯ
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты