ЛЮФФА

ЛЮФФА (Luffa), қозонювғич — қовоқдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми. Осиё, Африка ва Жан. Америка тропикларида 6—8 тури усади. Икки тури — меваси дуксимон ва силлиқ, уз. 50 см гача борадиган дов Люффа (L.cylindrica) ва меваси қиррали, уз. 15—30 см бўладиган киррали Л (L. acutangula) Хитой, Ҳиндистон, Япония, Бразилия, Ўзбекистон ва б. мамлакатларда экилади. Пояси (палаги) уз. 5 м гача боради. Бар-ги йирик, гуллари оч сариқ. Июль — авг. да гуллайди, авг. —сент. да мева ҳосил қилади. Ҳосилдорлиги 1 га май-дондан 25 минг донагача мева ва 3,5 т гача уруғ беради (уруғида 25% техник мой бор). Думбул мевалари овқатга ишлатилади, пишган меваларидан (ишлов берилганидан кейин) ювиниш учун мочалка ва пойабзал материали олинади. Етиштириш технологияси бош-қа қовокдошларни етиштириш технологияси га ўхшаш.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЮФФА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
БРАЗИЛИЯ
ОСИЁ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты