ЛЎЛИ ТИЛИ

ЛЎЛИ ТИЛИ — лўлиларнинг тили. Ҳинд-европа тиллари оиласининг ҳиндорий гуруҳига мансуб. Лўли тили ҳинд-орий тиллари муҳитидан ажралган ҳолда шаклланганлиги туфайли яқин, қардош тил гуруҳларидан сезиларли фарққа эга, лекин кўҳна ҳинд-орий тиллари луғавий таркибини сақлаб қолган, типологик жиҳатдан ўрта ва янги ҳинд тилларига яқин. Талаффузда ўзига хос жиҳатлар: жаранглиларнинг жарангсизланиши (г>к, д>т, б>п), сирғалишнинг кучсизланиши, қоришиқ товушларнинг сусайиши (ш>с) ва б. мавжуд. Морфологияси учун сўз кетидан қўшиладиган қўшимчаларнинг янги келишик флексиясига учраши, жонсиз — нарса отларида тушум келишигининг шакли учрамаслиги, келаси замон феълининг мурак-каб шакли ва б. хос. Мунтазам кўчиб юриш туфайли лўлилар Л. т. нинг турли лаҳжаларида сўзлашади. Бундан ташқари, Лўли тили лўлилар яшайдиган ҳудудлардаги маҳаллий тилларнинг луғавий, фонетик, синтактик таъсирига учраган. Шарқ мамлакатларида узоқ вақт яшаган лўлиларнинг тилига шарқий тиллар, Ғарб мамлакатларида яшаганларининг тилига эса ғарбий тиллар сезиларли таъсир этган. Мас, Византия ҳудудидаги лўлилар тилида Болқон я. о. идаги тиллар учун умумий бўлган хусусиятларни учратиш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЎЛИ ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
ЛЎЛИЛАР
ҲИНД-ЕВРОПА ТИЛЛАРИ
ЭРОНИЙ ТИЛЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты