КИПРИКЛИ ЧУВАЛЧАНГЛАР, тур белляриялар (Turbellaria) — ясси чувалчанглар синфи. Тубан тузилган икки томонлама симметрияли ҳайвонлар. Танаси киприкли эпителий билан қопланган. Оғзи танасининг олдинги учида ёки қорин томонида. Ичаги халтасимон, баъзан ёш шохчаларга эга, анал тешиги бўлмайди. Тубан Киприкли чувалчангларда озиқ паренхимада ҳазм бўлади. Айириш органи протонефридийлар (тубан тузилган Киприкли чувалчангларда бўлмайди). Тубан Киприкли чувалчанглар нерв системаси тери остида тарқоқжойлашган нерв ҳужайраларидан, бошқаларда бош ганглийлар ва кўндаланг нерв толалари билан ўзаро боғланган бир неча жуфт бўйлама нерв стволларидан иборат. Гермафродит. Киприкли чувалчанглар гнатостомулидлар, темноцефаллар, удонеллидлар, се-релатлар каби 11 та туркумга бўлинадиган 3000 га яқин турни ўз ичига олади. Кўпчилиги йиртқич, эркин яшайди. Денгиз ва чучук сув ҳавзаларида, кўпинча, сув тубида учрайди; айрим . турлари игнатерилилар, моллюскалар, қисқичбақасимонлар ва б. ҳайвонларда паразитлик қилади. Нам тропик ўрмонларда қуруқликда яшайдиган турлари ҳам бор.