КИСЛОТАБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР

КИСЛОТАБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР — кислотага чидамли материаллар. Металл ва металлмас (анорганик ва органик) хилларга бўлинади. Металл Кислотабардош материалларга темир асосидаги қотишмалар (юқори легирланган ва углеродли пўлатлар, чўянлар), рангли ва нодир металлар (мас, никель, мис, алюминий, титан, цирконий, олтин, платина) ва уларнинг қотишмалари киради. Металлмас (анорганик) Кислотабардош материаллар, одатда, силикат кислоталар тўзларидан иборат бўлади. Бундай материалларга тош ҳолатда қуйилган материаллар, силикат ва кварц шишалар, кислотабардош бетон ва цементлар, кислотага чидамли керамик материаллар, эмаллар ва тоғ жинслари — асбест, гранит, бештаунит, андезит, ва б. киради. Органик Кислотабардош материаллар — полиэтилен, поливинилхлорид, полипропилен, фторопластлар, синтетик каучук асосидаги резинанинг баъзи турлари ва б. энг кенг тарқалган. Кислотабардош материаллар кимё, енгил ва озиқ-овқат саноатларида, машинасозлик ҳамда электротехникада қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: КИСЛОТАБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
КАУЧУК
ФРАНЦИЯ
КОРРОЗИЯБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты