КОАЛА

КОАЛА, халтали айиқ (Phascolarctos cinereus) — халтали сут эмизувчилар кенжа синфига мансуб ҳайвон. Танасининг ўз. 0,6 м ча, қулоғи катта. Оёғи 5 бармокли, тирноғи бақувват, дарахтда юришга мослашган, думсиз. Кўриниши айиққа ўхшаш. Мўйнаси қалин, узун ва юмшоқ, елкаси кулранг, қорни оқ. Шарқий Австралия ўрмонларида яшайди. Тунда фаол. Барг ва куртаклар билан озиқланади. Оғиз бўшлиғида озиқ сақловчи қопчиғи бўлади. Икки йилда бир марта туғади, бўғозлик даври 30—35 кун. Боласини халтасида олиб юради, каттароқ бўлганида опичиб олади; жуда ювош ҳайвон, 12—20 й. яшайди. Мўйнаси учун кўплаб овланганидан сони камайиб кетган. Овлаш тақиқланган.


Кирилл алифбосида мақола: КОАЛА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
АВСТРАЛИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты