КОНВЕЙЕР

КОНВЕЙЕР (инг. conveyer — ташувчи) , транспортёр — тўкма, донали, бўлакбўлак юк ёки буюмларни, асосан, қисқа, баъзан узоқ, масофага узлуксиз ва бир хил маромда ташийдиган машина. Вазифасига кўра, транспорт (юк ташийдиган) ва технологик (технологик операцияларни ўзаро боғлайдиган) хилларга бўлинади. Тортиш органи бўлган ва тортиш органи бўлмаган турлари бор. Электрик юритма б-н ҳаракатланадиган механиқ Конвейер кенг тарқалган. Бундай Конвейер ларнинг тортиш органлари лента, занжир ва канатдан иборат бўлиб, улар ёрдамида буюм ёки юклар ташилади. Юк ташиш органларининг турига кўра, дастурли бошқариладиган лентали, кўрақли, пластинкали, осма, шунингдек, ковшли, аравачали ва б. турларга; тортиш органи бўлмаган винтли (шнекли), инерцион (чайқалувчи, тебранма), роликли (ролганг), одимловчи (қуймачилик, йиғувчи) ва б. турларга бўлинади. Лентали Конвейер б-н, асосан, донали юклар ташилади. Занжирга бириктириладиган мосламанинг тузилишига қараб, занжирли Конвейерлар пластинкали, кўракчали, ксвшли ва аравачали бўлади. Пластинкали Конвейерлар, асосан, бўлак-бўлак материалларга мўлжалланган бўлиб, юкни қия йуналишда ташишга имкон беради, майда кўмир ва рудаларни суриш учун ишлатилади. Ковшли ва аравачали Конвейерлар айрим корхоналарда (металлургия ва кимё комбинатларида), асосан, тўкма юкларни ташиш учун ишлатилади. Буғдой, ун, цемент, шағал, қум, майда кўмир қабиларни яқин масофага ташиш учун винтли Конвейерлар қўлланилади. Тўп қилиб йиғилган ёки яшикларга жойланган юкларни пастга тушириш учун роликли (гравитацион) Конвейердан фойдаланилади. Бундай Конвейер ларда юк ўз оғирлиги билан пастга тўшади. И н е р ц и о н К. тўкма кжни горизонтал ва қия йўналишда қисқа масофага ташиш учун мўлжалланади. Бундай Конвейерда юк инерция кучи ҳисобига ҳаракатланади. Бўлардан ташқари, юклар суюқликлар билан бирга насослар ёрдамида қувур ёки новларда ҳаракатланадиган гидравлик, юклар ёки буюмлар вентиляторлар ёрдамида ҳосил қилинадиган босимлар фарқи ҳисобига қувурларда ҳаракатланадиган пневматик Конвейерлар бор. Махсус ишларга мўлжалланган Конвейерлар элеватор ва эскалатор деб аталади.


Кирилл алифбосида мақола: КОНВЕЙЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭКСКАВАТОР
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
ОКЕАН
КИЙИМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты