МАОРИЛАР — Янги Зеландиянинг туб аҳолиси. Умумий сони 320 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Маори тилида сўзлашади. Ҳоз. Маорилар — христиан динининг турли оқимларига (англиканлар, пресвитерианлар, католиклар, баптистлар ва б.) эътиқод қиладилар. Маориларнинг аждодлари 10—14-а. лар мобайнида Марказий Полинезиядан Янги Зеландия о. ларига келиб ўрнашиб, меланезларняпт қад. аждодларига қардош бўлган туб аҳоли билан қўшилиб кетганлар. Уларнинг асосий машғулоти деҳқончилик, теримчилик, балиқчилик ва овчилик (асосан, қушлар ва майда ҳайвонлар овланган). Ягона уй ҳайвони — ит бўлган. Бошқа полинезияликлар каби Маориларда ҳам кемасозлик ва денгиз сай-ёхлиги тараққий этган. Янги Зеландия Буюк Британия томонидан истило этилган даврда (19-а. 1-ярми) кўп сонли Маорилар қабилалари ибтидоий жамиятнинг емирилиш босқичида эди. Сардорлар, озод ва қарам жамоачилар табақасига ажралиб турган; патриархал қулчилик мавжуд бўлган. 20-а. да Маориларнинг инглиз — янги зеландияликлар билан мураккаб аралашув жараёни бошланган. Маорилар маданияти умум Янги Зеландия маданиятининг таркибий қисмидир.