КОНЦЕНТРАЦИЯ

КОНЦЕНТРАЦИЯ [лот. con (cum) — бирга ва centrum — марказ] — бирор нарсанинг муайян жойда тўпланиши. К и м ё д а — эритма ёки эритувчининг маълум оғирлик микдори ёки ҳажмида эриган модда микдори. Концентрация бир неча хил ифодаланади: оғирлик Концентрация, атом К., ҳажмий Концентрация, процентли Концентрация, нормал Концентрация, молярь Концентрация, моль нисбат, моль процент. Оғирлик Концентрация — эритмадаги модда оғирлик микдорининг эритма умумий оғирлик миқдорига нисбатини, атом Концентрация эритмадаги моддалар грамм-атомлар сонининг эритмадаги умумий грамм-атомлар сонига нисбатини, ҳажмий Концентрация эритмадаги модда ҳажмининг эритма умумий ҳажмига нисбатини кўрсатади. Процентли Концентрация 100 г эритмада эриган модданинг г ҳисобидаги миқдорини, нормал Концентрация 1 л эритмада эриган модданинг грамм-эквивалентлар сонини, моляр Концентрация 1 л эритмада эриган модданинг грамм-моляр сонини, моляль К. 1000 г эритувчида эриган модданинг моляр сонини кўрсатади. Моль нисбатлар — агар эритмада биринчи моддадан п, моль, иккинчи моддадан п2 моль бўлса, биринчи модданинг моль нисбати (концентрацияси) N =■ модданинг моль нисбати иккинчи V = “’ 2 n +«2 бўлади. Доимо N,+N2=l. Агар моль нисбат 100 га кўпайтирилса, моль процент олинади. Эритманинг зичлиги маълум бўлса, оғирлик ифодаланадиган концентрация (% ли К.) ҳажм билан ифодаланган К. га — нормал, моляр К. га ўтиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: КОНЦЕНТРАЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРИТМАЛАР
G'ulomjon Yoqubov - L’italiano
АТОМ ФИЗИКАСИ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты