МАРЖОНДАРАХТ

МАРЖОНДАРАХТ (Sambucus) – (шилвидошлар) оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бута ёки кичкина дарахт, баъзан кўп йиллик ўт. Иккала яримшарда 40 га яқин тури тарқалган. Ўзбекистонда кора М. (S.nigra) тури ўсади. У йирик бута ёки дарахтча; гули сарғиш-оқ, майда, тўпгули соябонсимонрўваксимон, меваси кррамтирбинафша, гули ва мевалари винога ранг бериш ва хушбўй қилиш учун ишлатилади; манзарали ўсимлик. Шингилсимон, қизил ёки оддий Маржондарахт (S.racemosa) — сер-шох бута ёки дарахтча; гули оқиш ёки яшилсариқ, тўпгули тухумсимон; меваси қизил. Ўтсимон Маржондарахт ёки бузник (Sebulus) — кўп йиллик қўланса ўт, бўйи 0,5—1,5 м. Қора Маржондарахт ва ўтсимон Маржондарахт гулларининг қайнатмаси терлатувчи, сийдик ҳайдовчи, буруштирувчи сифатида ва оғизни чайиш учун ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: МАРЖОНДАРАХТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СИЙДИК ҲАЙДОВЧИ ДОРИЛАР
РАНГ-ТАСВИР
МАНЗАРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты