РАНГ-ТАСВИР

РАНГ-ТАСВИР — тасвирий санъат тури; бирор қаттиқ юзада рангли ашёларда, Мас, бўёқлар ёрдамида яратиладиган бадиий асар. Р. воқеликни бадиий тасвирлаш ва талқин қилиш; томошабин фикри ва туйғуларига таъсир этишнинг муҳим воситаси; муҳим ижтимоий мазмун ва ранг-баранг ғоявий вазифаларга эга. Ранг-тасвир асарининг гоявий мазмуни унинг мавзу ва сюжетида мужассамлашади, сюжетни рассом Р. нинг ифода воситалари (композиция, раcм, ранг, ритм ва ҳ. к.) орқали рўёбга чиқаради. P. acapлари асос (махсус ишлов берилган мато, ёғоч, қоғоз, картон, шиша, металл ва ҳ. к.), ранг қатлами (мойбўёқ, гуашь, темпера, акварель, рангли шиша, рангли тош ва ҳ. к.), айрим ҳолларда уни сақлаш учун устидан берилган юпқа лок қатламидан иборат бўлади. Ранг-тасвирнинг муҳим тасвирий ва таъсир воситаси — ранг (колорит). Ранг орқали рассом борлиқ ёки хаёлий дунёни кўринарли шаклларда тасвирлайди, маконнинг чексизлигини, ундаги нарсаларнинг ранг-баранглигини, моддийлигини ҳажм ва фактурасини кўрсатиши, ҳаракат, инсон руҳиятидаги ўзгаришлар, мураккаб ҳиссий кечинмалар, ўйхаёлларни акс эттириши мумкин. Ранг-тасвирнинг тасвирий ифода воситаси ва ишлаш услуби ишлатиладиган ранг, қуроллар хусусияти, ранг эритгичлари, асоси (фунт)га боғлиқ (Мас, юзаси силлиқ ёки ғадирбудир берилишига қараб асар кўриниши турлича таъсир кўрсатиши мумкин). Асар дастлаб ижодкор тасаввури ва онгида пайдо бўлган ғоя қораламаси тарзида калам ёки кўмирқаламда бирор юза (кўпинча қоғоз ва картон)да ишлаб олинади. Сўнг шунга мос асос танланиб, унга бажариладиган ишнинг моҳиятига кўра ишлов берилади. Шундан сўнг тасвир ўрни белгилаб расми ишланади. Ранг беришда эса аста суюлтирилган ранг билан бошлаб кўп қатламли (лессировка) ёки керак рангни бир қўйишда бир катламли (алла прима) бажариш мумкин. Ранг-тасвир асарлари ишланишини шартли икки — ясси ва ҳажмли — фазовий услубга ажратиш мумкин: биринчи услубда тасвир нурсоясиз яхлит ясси шаклларда ишланади, ҳажмлифазовий усудда эса тасвир ҳажмли нурсоя ёрдамида муҳит билан боғлиқ ҳодда тасвирланади. Бундай асарлар рангга бой бўлиб, унда рангларнинг барча тусланишларини ҳис этиш, тушувчи нурнинг қайтган рангини ҳам, қайтган нурларнинг тусланиши ва бошқа ранглар билан бойиши (рефлекс)ни кўриш мумкин. Ранг-тасвир асарларида бу икки услуб орасида қатьий чегара йўқ, бири иккинчисини тўддиради. Ранг-тасвир асарлари ўзининг ишланиш ўрни, мазмуни, бажарадиган вазифаси, ишланиш услуби ва кўринишига қараб монументал (монументал саньат, монументал рангтасвир), безак (безак санъати, безаш санъати), дастгоҳ санъати, декорация (театр ва кино декорацияси), миниатюра ва б. га бўлинади. Тасвир мавзуи ва мазмун йўналишига қараб бир қатор жанрларга ажралади: анималистика, тарихий жанр, маиший жанр, баталъ жанри, портрет, манзара, натюрморт ва б.

Ранг-тасвир қадимда сўнгги палеолит (мил. ав. 40 — 8минг йилликлар)да пайдо бўлган. Жан. Франция (Фон де Гом, Ласко), Шим. Испания (Альтамира), Ўрта Осиё ва б. да Ранг-тасвир асарлари сақланиб қолган; соз тупроқли бўёқлар, қоракуя, писта кумир б-н ишланган, расмлар текис шарпа сифат (силуэт), баъзиларида эса ҳажмли килиб ишлашга ҳаракат қилинганлиги сезилади, мезолит ва неолит даврида бажарилган ибтидоий расмларда мураккаб композициялар, абстракт тушунчалар пайдо бўла бошлаган. Қуддорлик даврида ривожланган техник воситаларга бой образлар тизими шаклланди. Қад. Шарқ мамлакатлари (Миср, Ҳиндистон, Ўрта Осиё), жан. шарқий Европа (Юнонистон, Италия), шунингдек, Америка қитъаси (Марказий Америка)да монументал Ранг-тасвир ривожланди. Мақбара ибодатхона, сарой ва бой зодагонларнинг уйлари деворларига турли мавзу ва йўналишда асарлар ишланди.

Антик даврда меъморлик ва ҳайкалтарошлик билан уйғунлашган Ранг-тасвир диний мазмун билан бир қаторда олий тавақа мақсадларита тавмат қилди, нурсоя, чизиқ ва ҳаво перспективаси юзага келди, маиший ва тарихий лавҳалар, манзара, портрет, натюрмортлар яратилди. Мил. ав. 5-а. да Юнонистонда мум рассомлиги (энкаустика)даги дастгоҳ рассомлиги ҳақида файюм портретлари тасаввур беради. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида монументал Ранг-тасвир санъати ўзининг ҳақиқий гуллашдаврини бошидан кечирди. Ҳиндистон (Ажанта), Ўрта Осиё (Тупроққалъа, Варахша, Афросиёб, Болаликтепа) ва б. да нозик бўёқлар, нафис безак ритми, ҳаётий кузатишларнинг ёрқинлиги хос бўлган миниатюра санъати ривожланди, Хитой, Япония, Кореяда шойи ва қоғозга тушь, акварель ва гуашь бўёғида раcм ишлаш соҳасида юқори чўққиларга эришидци. Уйғониш даврида Ранг-тасвирнинг янги қирралари юзага келди, илмий асосга таянган реалистик санъат камол топди ва жаҳон санъати ривожида муҳим ўринни эгаллади: ифода тизими ҳамда унинг илмий асоси яратилди. Перспектива, оптика, пластик анатомия борасида ютуқларга эришилди, монументал Ранг-тасвир юксак чўққисига кўтарилди, ғоявий бойиди, дастгоҳ Ранг-тасвир ижтимоий ҳаётга кенг кўламда кириб борди. Техникада сув бўёқ ўрнини мойбўёқ эгаллай бошлади, лессировка, валёр услубига қизиқиш ортди, лок—мойбўёқ техникаси мураккаблашди, кўп қатламли Ранг-тасвир ривожланди. Фактура масалаларида ҳам изланишлар олиб борилди, оқ қопламли (грунт) асосга силлиқ рангли қоплама асосга қуюқ ранг суртмалари (пастоз услуби) билан ишлашга эътибор ортди. 17—18-а. ларда Европа (Франция, Италия, Испания, Фландрия, Голландия, Буюк Британия, Россия ва б.)да миллий Ранг-тасвир мактаблари шаклланди, ҳаётни ҳаққоний инқилобий тараққиётда акс эттириш, инсон руҳий оламидаги нозик ўзгаришларни, инсон ва жамият муаммоларини ишонарли талқин этиш муҳим ўринни эгаллади. Ранг-тасвир жанрлари кенгайди, монументал Ранг-тасвир билан дастгоҳ санъати кенг ривож топди, услубий йўналишлари кўпайди, тонал Ранг-тасвир янада мукаммаллашди. Пастель, акварелга қизиқиш ортди. Европа санъати (айниқса, дастгоҳ Ранг-тасвир)нинг жаҳон халқлари, жумладан, Шарқ мамлакатлари санъатига таъсири сезиларли бўлди. 19-а. да Ранг-тасвир дунёқараш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этишга ҳаракат қилиб ижтимоий ҳаётда муҳим уринни эгаллади, ижтимоий ҳаётдаги мавжуд иллатлар ўткир танқид остига олинди, 19-а. мобайнида академизмга асосланган хаётдан узок,, идеаллаштирилган образ ва қаҳрамонларни тарғиб қилувчи асарлар мақталди, натурализм анъаналари шаклланди. Қуруқ, ҳаётдан узоқ сўнгги классицизм ва салон академизмига қарши курашда даврнинг мураккаб, фожиали воқеаларига багишланган шижоатли, таъсирчан, нурсоя нисбатлари кескин олинган, тўйинган, рангдор колоритли романтизм услуби пайдо бўлиб ривожланди (Францияда — П. Жерико, Э. Делакруа; Германияда — Ф. О. Рунге, К. Д. Фридрих, Россияда О. А. Кипренский, К. П. Брюллов ва б.), ҳаётни ўзига ўхшатиб ишлаш услубига асосланган реалистик Ранг-тасвир бу даврда янада чуқурлашди. Эндиликда тасвирни на фақат ҳаққоний бўлишига, балки ҳаётни кузатиш асосида пайдо бўлган кечинма ва таассуротларни, хаёл ва ўйларни ҳам ифодалашга ҳаракат кучайди. Борлиқнинг ўзидан картина яратиш, нур, ҳаво, кенглик ранглар тусланиши ва бирбирининг рангига таъсир этиш хусусиятларини ҳам ишонарли рангларда тасвирлашга интилиш кенгайиб борди (Англияда — Ж. Констебл, Францияда — К. Коро, О. Домье, Россияда — А. Г. Венецианов ва б.). Европада инқилоб ва миллий озодлик ҳаракати кучайган даврда демократик реализм ривожланди, халқҳаёти, уларнинг курашлари кўрсатилди, миллий тарих ва замонанинг муҳим воқеаларини акс эттирувчи композициялар, жамиятнинг жасур ва илғор кишиларининг сиймолари яратилди. Рус инқилобий демократик эстетикаси билан боғлиқ ижтимоий танкдций реализм ривожланди. Передвижниклар ва уларга яқин ижодкорлар (В. Перов, И. Крамской, И. Репин, В. Суриков ва б.) шу жараёнда фаол ўринни эгалладилар. 19-а. 70-й. ларидан рассомлар палитраси тоза спектр ранглари билан бойиди; рассомлар очиқ ҳавода раcм ишлашни одат қила бошладилар. Бу борада импрессионист рассомлар (К. Моне, К. Писсаро, А. Сислей ва б.) алоҳида ўринни эгалладилар. Улар Ранг-тасвир юзасини ташкил этишда ўзига хос йўл тутиб анъанавий силлиқ фактурадан ва шаклларнинг тугал чизикли ечимидан воз кечиш, ишлаш услубини янгиланишига, тоза спектр рангларнинг эркин суртмаларидан фойдаланиб асар яратишга эришдилар. Бу ҳаракат кейинроқ ҳайкалтарошлик, графика, меъморлик, мусиқа, адабиёт ва б. санъат турларига нисбатан ҳам қўлланила бошланди (қ. Импрессионизм). 19-а. да мойбўёқ Ранг-тасвири етакчи ўринни эгаллади, бунга унинг техникаси, шу даврда саноатда ишлаб чиқарилаётган янги бўёқларнинг кенг кўламда ҳаётга кириб келишибнбоғлиқэди. 19-а. Р. нингелим ва мойбўёқ билан асар яратиш усули инқирозга туша бошлади. 19-а. охири — 20-а. бошларида шу санъатни қайта тиклаш ҳаракати бошланди, унинг янги қирралари очила бошланди, санъатнинг безак томонига эътибор ортди; меъморлик, тасвирий ва амалий санъатлар уйғунлигида ягона мажмуа яратиш иштиёқи шу даврда пайдо бўлган модерн услубида намоён бўлди. Бу даврда авангард йўналиши реалистик Ранг-тасвирга кучли рақобатда бўлди.

Шарқ ва Ғарб тўқнашуви натижасида 20-а. Р. и шаклланди, реалистик санъатга рақобатда авангард санъати ривожланиб бормоқда. Бу йўналиш тарафдорлари ижодкор субъектив кечинмалари, ҳистуйғуларини ҳаётий, борлиқ шаклларида тасвирлашдан кўра ўзларининг хаёлларидаги шакл ва кўринишлар, ҳаракатлари натижасида пайдо бўлган шакл ва чизикдарни тасвирлашни маъқул кўрадилар.

Авангард оқимларининг ривожланиши натижасида борлиқни тасвирлашдан умуман воз кечилиб тасвир воситалари ҳам ўзгара бошлади (абстракт санъат). 20-а. 60-й. лар ўрталаридан эса айрим Европа ва Америка Ранг-тасвир ида авангард санъати — попартнпнг унсурига айланиб борди. Бугунги кунда ушбу рақобат ривожланиб авангард тарафдорлари ортиб бормокда.

Ўзбекистонда Ранг-тасвир санъати қадимдан мавжуд бўлган. Унинг илк намуналари ибтидоий жамоа даврига бориб тақалади (қ. Ибтидоий санъат, Зараутсой расмлари). Мил. ав. 1минг йилликнинг охири ва мил. 1минг йиллик бошларида Ранг-тасвир ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирган (Афросиёб, Варахша, Болаликтепа, Тупроққалъа ва б. даги деворий расмлар). Бу даврлар Ранг-тасвири ясси безак йўналишида маҳаллий (локал) рангларда бажарилган. Амир Темур ва Темурийлар даврида монументал Ранг-тасвир (деворий рассомлик, мозаика) билан бирга миниатюра санъати ривожланган. Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳқиб, Муҳаммад Мурод Самарқандий ва б. нинг асарлари дунёга келди. 19-а. ўрталаридан бошлаб Туркистонда дастгоҳ санъати шакллана бошлади ва 20-а. да ўзбек миллий Ранг-тасвир мактаби яратилди. Ранг-тасвирнинг ҳамма тур ва жанрларида асарлар яратилди, миниатюра, витраж санъати қайта тикланди. Бугунги кунда ўзбек Ранг-тасвир санъати жаҳрн ҳамжамияти б-н бир қаторда ривожланмоқда, унинг ғоявий пластик ривожи устида рассомлар изланмоқда, меҳнат қилмоқда.

Ад.: Такташ Ранг-Тасвир, Изобразительное искусство Узбекистана, Т., 1972; Искусство Советского Узбекистана, М., 1976.

Неьмат Абдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: РАНГ-ТАСВИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМАЛИЙ САНЪАТ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты