МАРЖОНДАРАХТ (Sambucus) – (шилвидошлар) оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бута ёки кичкина дарахт, баъзан кўп йиллик ўт. Иккала яримшарда 40 га яқин тури тарқалган. Ўзбекистонда кора М. (S.nigra) тури ўсади. У йирик бута ёки дарахтча; гули сарғиш-оқ, майда, тўпгули соябонсимонрўваксимон, меваси кррамтирбинафша, гули ва мевалари винога ранг бериш ва хушбўй қилиш учун ишлатилади; манзарали ўсимлик. Шингилсимон, қизил ёки оддий Маржондарахт (S.racemosa) — сер-шох бута ёки дарахтча; гули оқиш ёки яшилсариқ, тўпгули тухумсимон; меваси қизил. Ўтсимон Маржондарахт ёки бузник (Sebulus) — кўп йиллик қўланса ўт, бўйи 0,5—1,5 м. Қора Маржондарахт ва ўтсимон Маржондарахт гулларининг қайнатмаси терлатувчи, сийдик ҳайдовчи, буруштирувчи сифатида ва оғизни чайиш учун ишлатилади.