МАРИЙ ЭЛ

МАРИЙ ЭЛ, Марий Эл Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Россия Европа қисмининг марказида, асосан, Волга дарёсининг сўл соҳилида жойлашган. Майд. 23,2 минг км2. Аҳолиси 761,2 минг киши (1999). Пойтахти Йошкар-Ола ш. Маъмурий жиҳатдан 14 туман, 3 шаҳарга бўлинади.

Давлат тузуми. Марий Эл — республика. Республика бошлиғи—президент. Копун чиқарувчи ҳокимиятни Давлат мажлиси (парламент), ижроия ҳокими-ятни ҳукумат амалга оширади. Ҳукуматга президент бошчилик қилади.

Табиати. Ер юзаси водийлар ва жарликлар билан кесилган текисликдан иборат. Волга дарёси сўл соҳилининг шарқий қисмини Вятка Ували ясси тепалиги (275 м гача) эгаллайди. Ғарбий қисми пасттекислик. Дарёнинг ўнг со-ҳили эса Волга бўйи қирларининг (198 м гача) шим. чеккасидир. Фойдали қазилмалари: оҳактош, доломит, шиша ва силикат қумлари, гипс, торф. Иклими мўътадил континентал. Ўртача т-ра янв. да —13°, июлда 19°. Йилига 450 — 500 мм ёғин ёғади. Асосий дарёлари — Волга ва унинг ирмоқлари Ветлуга, Рутка, Катта Кокшага, Кичик Кокшага, Илеть. Кўл кўп. Тупрокутари чимли подзол, қумоқ, чириндили, кулранг ўрмон ва б. М. Э. ҳудудининг ярмидан кўпроғи ўрмон (қарағай, оққарағай ва б. игна баргли дарахтлар). Ҳайвонлардан бўри, қўнғир айиқ, тулки, лось, силовсин, қуён, бобр, турли қушлар ва б. яшайди. Катта Кокшага қўриқхонаси, «Марий Чодри» табиий миллий боги бор.

Аҳолиси. Туб жой аҳолиси — марийлар; рус, татар, чуваш, украин ва б. ҳам яшайди. Расмий тили — мэрий ва рус тиллари. Шаҳар аҳолиси 61,8%. Йирик шаҳарлари: Йошкар-Ола, Волжск.

Тарихи. Марий Эл ҳудудида сўнгги палеолит давридан одамлар яшай бошлаган, неолит даврида манзилгоҳлар пайдо бўлган. Мил. 1минг йилликда қабилаларуюша борган. 5—10-а. ларда қад. мэрий элати шаклланди. 10 — 12-а. ларда марийлар Волгакама Булғориясиниж иқтисодий ва маданий таъсирида бўлди. 13-а. нинг 30-й. ларида улар мўғуллар асоратига тушди, 15-а. дан Крзон хонлиги, 1551—52 й. лардан Рус давлати таркибига кирди.

18-а. охирида ҳунармандчилик, савдосотиқ ривожланди, саноат корхоналари пайдо бўлди. 1920 й. да РСФСР таркибида Мари мухтор вилояти тузилди. 1936 й. 5 дек. да у Мари АССРга айлантирилди. 1990 й. да республика Олий Кенгаши давлат суверенитети ҳақида Декларация қабул қилди, 1992 й. дан Марий Эл Республикаси деб атала бошлади.

Хўжалиги. Иқтисодиётда саноат етакчи ўринда, у асосан, машинасозлик ва металлсозликка ихтисослашган. Тармоқ корхоналари Йошкар-Ола ва Волжск ш. ларида жойлашган. Машинасозлик тизимида радиоэлектроника ва приборсозлик алохида ўрин эгаллайди («Электроавтоматика», савдо машинасозлиги, ярим утказгичли приборлар, совитиш жиҳозлари, «Контакт», ўрмон машинасозлиги ва б. з-длар). Маҳаллий ўрмон захиралари негизида кўпроқ ғарбий туманларда ўрмон ва ёгочсозлик саноати корхоналари, Волжск ва унинг яқинида целлюлозақогоз, ёғочсозлик к-тлари, гидролиз ва ачитқи з-ди бар-по этилган. Марий Элда куп микдорда сунъий чарм, қоғоз ва картон ишлаб чиқарилади. Қурилиш индустрияси корхоналари (шиша-ойна, деворбоп материаллар, йирик панелли уйсозлик, темир-бетон буюмлар, асфальт-бетон ва керамзит-бетон з-длари) бор. Озиқ-овқат (гўшт ва нон к-тлари, сут, ёг-пишлоқ, сабзавот қуритиш з-длари, кондитер ф-каси) ва енгил саноат (трикотажтикувчилик, чармгалантерея маҳсулотлари и. ч.) ривожланган. Звениговода кемалар таъмирланади. Витамин ва фармацевтика з-ди мавжуд. Жан.ғарбида торф қазиб олинади. Йилига ўртача 0,2 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.

К-х. да сут ва гўшт етиштиришга мўлжалланган чорвачилик етакчи уринда. Қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Паррандачилик ва мўйна ҳайво-нотчилиги йўлга қўйилган. Деҳқончилиқца дон (жавдар, сули, буғдой, гречиха), дуккаклилар, техника экинлари (узун толали зиғир), картошка^, сабзавот етиштирилади. Ем-хашак экинлари анчагина майдонни эгаллайди. Республика шим. да Сургутдан Нижний Новгородга нефть қувури ўтади. Йошкар-Олага газ кувури келтирилган.

Т. й. ва автомобиль йўллари ривожланган. Республикада т. й. лар уз. — 88 км, автомобиль йўллари уз. — 3586 км. Волга ва Ветлугада кема қатнайди. Йошкар-Олада аэропорт бор.

Соғлиқни сақлаш. Республикадаги касалхона ва поликлиникаларда 2683 врач хизмат кўрсатади; ҳар 10 минг кишига 35,2 врач тўғри келади.

Маданияти. Республикадаги 435 ўрта умумий таълим мактабларида 121 минг ўқувчи ўқийди. 14 ўрта махсус ўқув юрти (8,9 минг ўқувчи), 33 ҳунартехника билим юрти, 3 олий ўқув юрти (3,8 минг талаба) — ун-т, политехника ин-ти ва пед. ин-ти мавжуд. Йошкар-Олада тил, адабиёт, тарих ва иқтисодиёт и. т. инти, Волжскда целлюлозақоғоз саноати и. т. ин-тининг филиали, қ. х. тажриба ст-яси бор. 4 театр, филармония, музей, кўпгина кинотеатрлар, кутубхоналар, нашриётлар бор. Марий ва рус тилларида радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар олиб борилади. 16-а. 2-ярмига оид рус тош меъморлиги намуналари сақланган [Ежово қишлоғидаги чодирсимон қўнғироқхонали черков (1647) ва Йошкар-Оладаги Вознесенск черкови (1756)]. 19-а. да эклектизм руҳидаги ёғоч меъморлиги ривожланган (турар жойлар, Йошкар-Оладаги театр ва б.). Кейинчалик бош лойиҳа асосида Йошкар-Ола, Волжск, Козьмодемьянск ш. ларида майдон ва кўча ансамбллари қурилди, шунингдек, пойтахтда темир-бетон кўприк, касалхона биноси мажмуаси, маъмурий бинолар, меъмориал иншоотлар ва б. барпо этилди.

Марий халқи қадимдан ўз фикрўйлари, орзу-умидларини оғзаки ривоят, афсона ва қўшикларда ифодалаб келган. Марий тилидаги дастлабки поэтик асарлар (ода, кантаталар) 18-а. да Козон семинарияси ўқувчилари томонидан ёзилди. Бадиий адабиёт эса 20-а. бошларидаги халқ озодлик ҳаракати юксалган даврда юзага келди. Миллий адабиёт асосчилари — С. Чавайн, Г. Микай, Н. Мухиннинг адабий фаолияти ўша йилларда бошланди. Ке-йинроқ В. Сави, О. Тиниш, А. Кона-ков, О. Шабдар, Я. Ялкайнлар ижод қила бошлади. Республикада В. Косоротов, В. Колумб, А. Юзикайн, В. Сапаев, М. Якимов каби шоир ва ёзувчилар машҳур.

Марий эл худудидан топилган жониворларнинг лой ва тошдан ясалган қиёфалари мил. ав. 2-минг йилликка мансуб деб ҳисобланади, жез даврида металл тақинчоклар пайдо бўлган. Амалий безак санъатининг ҳар хил турлари: ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, тўқувчилик, заргарлик қадим замонлардан маълум. 20-а. да рассомлардан В. Тимофеев, П. Радимов, П. Григорьев К. Егоров, Е. Атлашкинлар замонавий тасвирий санъатга асос солдилар. 1жаҳон уруши йилларида рангтасвирчилардан Б. Осипов, И. Пландин, урушдан кей-ин И. Мамаев, 3. Лаврентьев, С. Подмарёв, А. Зарубин, Б. Пушков; ҳайкалтарошлардан Ф. Шабердин, В. Козьмин; графиклардан Л. Аказеев, И. Михайлин ва б. ижод қилди.

Марий халқининг кўхна мусиқа маданияти фақат халқ қўшиқ ижодкорлигидан иборат бўлган. Қўшиқлар бир овозли бўлиб, пентатоника (беш торли чолғу асбоби)га асосланган, ўзгарувчан ўлчовлар учраб туради. Рақслар шахдам маромда ва майин оҳангда ижро этилади. Чертиб чалинадиган кусле, дам билан чалинадиган шувир, тумир (барабан), шиялтиш (сибизға), шушпик (ҳуштак), ковиж (2 торли скрипка) каби чолғу асбоблари бор. И. Палантай профессионал мусиқага асос солган. Композиторлар орасида И. Искандаров, Н. Сидушкин, Я. Эшпай, Э. Сапаев кабилар машҳур. Марий эл давлат мусиқа билим юрти, бир неча мусиқа мактаби мавжуд. Халқ маросим ва байрам томошаларида театр санъати унсурлари бўлган. 1910 й. да марий тилида спектакль саҳналаштирилди. 1919 й. да Марий халқи Сайёр театри ташкил этилди. 1927 й. да очилган Марий мусиқали драма санъати студияси профессионал театрнинг камол топишида муҳим роль ўйнади. 1920 й. да Марий давлат театри барпо этилди. Унинг саҳнасида марий ва чет эл муаллифлари пьесалари қўйилди. Реж. лардан Н. Календер, Г. Иоселиани, театр арбобларидан Т. Григорьев, Г. Пушкин, А. Страусова, А. Тихонова, И. Россигин, И. Емельянов театр санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар.


Кирилл алифбосида мақола: МАРИЙ ЭЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ЕВРОПА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты