МАРКАЗИЙ БАНК

МАРКАЗИЙ БАНК — 1) мамлакатнинг пул белгиларини эмиссия қилиш (пул босиб чиқариш) ва тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқи берилган бош давлат банки. Марказий банк «банкларнинг банки» бўлиб, пул муомаласини тартибга солишда ва бюджетни бошқаришда давлатга ва ҳукуматга ёрдам берадиган орган ҳисобланади. Пул эмиссиясини амалга ошириш, давлатнинг олтин-валюта захираларини сақлаш, банк тизимини кредитлаш, ҳукумат ва тижорат банкларининг ҳисобларини олиб бориш, пул муомаласини тартибга солиш, кредит муассасаларини назорат қилиш Марказий банкнинг асосий вазифасига киради. Буюк Британияда Англия банки, АҚШ Федерал захира банки, Германияда Бундесбанк, Япония банки жа-ҳондаги энг йирик Марказий банклар қаторида туради.

2) Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки. Ўзбекистон Республикасининг 1991 й. 15 фев. да кабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунига мувофиқ, мамлакатнинг Давлат банки сифатида ташкил этилиб, 1992 й. 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига айлантирилди. Марказий банкнинг фаолияти асослари «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунида (1995 й. 21 дек.) белгилаб берилган. Марказий банк ўз сарф-харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширадиган, иқтисодий жиҳатдан мустақил юридик шахс бўлиб, давлатнинг мутлақ мулки ҳисобланади. Марказий банкнинг асосий вазифалари миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, монетар сиёсатни ҳамда валюта ни тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш, республикада ҳисобкитобнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш, банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш. Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта захираларини, шу жумладан, келишув бўйича ҳукумат резервларини сақлаш ва бошқариш, давлат бюджетининг касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этишдан иборатдир. Марказий банк ишига унинг олий органи — Марказий банк Раиси, унинг ўринбосарлари ва асосий бўлинмалар раҳбарларидан иборат Бошқарув раҳбарлик қилади. Марказий банк Ўзбекистон Рес-публикаси Олий Мажлисига ҳисоб беради. Марказий банк ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилишда мустақил бўлиб, Узбекистон Республикаси ҳудудида ижро этилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар чиқаради. Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизими бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида ва Тош-кент ш. да бош бошқармаларга эга. Марказий банк ҳузурида алоҳида юридик шахс бўлган Ахборотлаштириш Бош маркази, Республика Инкассация бирлашмаси, «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Республика валюта биржаси, бир неча и. т. муассасалари ва ўқув юртлари фаолият кўрсатади. Марказий банк валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш давлат органидир. У ўзининг баланс ҳисобварақларида олтин ва б. қимматбаҳо металларни, накд чет эл валютасини, чет эл банкларида, халқаро молия ташкилотларида ҳисоб-варақалар ва депозитларда бўлган чет эл валютасидаги қимматбаҳо қогозларни ўз ичига олган Узбекистон Республикасининг халқаро резервларини шакллантиради. Марказий банк Узбекистон ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, нақд пулсиз ҳисобкитоблар шакллари ва қоидаларини, шунингдек, касса операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди. Марказий банк Узбекистон Республикаси Ҳукуматининг банкири, маслаҳатчиси ва фискал агенти (хазина вакили) сифатида иш тутади, банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банкларни лицензиялайди, фаолиятини назорат кидали, кредит уюшмалари ҳамда ломбардларнинг фаолиятини тартибга солади, уларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар беради. Файзулла Муллажонов.


Кирилл алифбосида мақола: МАРКАЗИЙ БАНК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БАНКЛАР
БУЮК БРИТАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты